ЯХШИ ДАМ – МЕҲНАТГА ҲАМДАМ

Yangiliklar

“Ўзбеккўмир” АЖ Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси ташаббуси билан Бўстонлиқ туманидаги “Чорвоқ” оромгоҳига ишчи-ходимларнинг саёҳати уюштирилди. Дастлаб 42 нафар ишчи-ходимлар ҳар томонлама қулай, кондицеонер билан жиҳозланган автобусда, экскурсовод ҳамроҳлигида “Чорвоқ” оромгоҳига етиб келишди.

Саёҳатчилар учун сўлим оромгоҳда ҳамма шароитлар муҳайё қилинган. Катамаран, картер, спорт ўйинлари учун майдончалар, сузиш бассейнлари, хуллас, мароқли дам олиш учун ҳамма нарса мавжуд.

“Пирамида” ресторанида ташкил қилинган байрамона тушлик ҳам барчага манзур бўлди.

Кеч тушганда кўмир саноатида меҳнат қилиб, меҳнат ва ҳаракатлари муносиб қадрланаётган ишчилар бир олам таасурот, фахр ва ғурур туйғуси билан она шаҳрига қайтишди.

Бундай эътибор ва ғамхўрлик уларни янада куч-ғайрат ва шижоат билан меҳнат қилишга, зиммаларидаги вазифага яхши кайфият, умид, ишонч билан ёндошишга руҳлантиради.

 

Print Friendly, PDF & Email