СПОРТ – САЛОМАТЛИК ГАРОВИ

Янгиликлар

Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида Кончилик ва металлургия саноати ходимлари куни арафасида “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси ташаббуси билан “Ўзбеккўмир” АЖ филиаллари ўртасида спартакиада ўтказилди.

Мусобақада спортнинг шахмат-шашка, волейбол, футбол, қўл тўпи, бадминтон турлари бўйича ижро аппарати ва 12 та филиал жамоаси ўртасидаги энг кучли жамоа аниқланди. Ғолиб жамоаларга Бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан “Фахрий ёрлиқ”, қимматбаҳо совғалар топширилди. Шу билан бирга фахрли ўрин соҳиблари ҳамда филиаллардаги касаба қўмиталари фаолларининг фарзандларига туҳфа тариқасида ёзги оромгоҳлардан бирига йўлланма тақдим этилди.

 

Print Friendly, PDF & Email