Бекободда “ёз ўтмоқда соз”ми…

Yangiliklar

Бекобод шаҳрида ёзги таътил давомида ўқувчиларнинг мазмунли дам олишларини ташкил этиш, уларни «оммавий маданият» тушунчасининг турли салбий таъсирларидан ишончли ҳимоя қилиш, ўқувчи ёшлар ўртасида ватанпарварлик туйғуси кучайтириш, уларнинг онгида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, турли ёшлар ўртасида кенг китобхонликни тарғиб қилиш мақсадида ёзги таътил даврида стационар ва кундузги соғломлаштириш оромгоҳларига қамраб олинмаган ўқувчиларнинг ёз мавсумини мазмунли ўтказишлари учун ягона режа ишлаб чиқилди.

Ишлаб чиқилган ягона режа йўналишлари бўйича барча умумтаълим мактаблари қошида соғломлаштириш майдончалари, «Баркамол авлод» болалар марказларида кизиқишлари бўйича тўгарак машғулотлари, ахборот-ресурс марказларида китобхонлик машғулотлари ташкил этилади. Жорий йилнинг 15 июнидан 15 августига қадар ҳафтанинг душанба-жума кунлари давомида таълим муассассаларида маданий-маърифий йўналиши ва тўгараклар фаолияти белгилаган вактларда ўтказилиши кўзда тутилган.

Бунда тармоқ касаба уюшмалари билан ҳамкорликда ўқувчи ёшларнинг хусусиятларини инобатга олган ҳолда давра суҳбатлари, ўйинлар, викториналар, спорт мусобақалари, китобхонлик баҳслари, ингилиз тили сабоқлари ва мусиқа тўгараклари каби турли тадбирлар уюштирилиб борилиши кўзда тутилган.

Print Friendly, PDF & Email