Яхши дам-меҳнатга ҳамдам

Yangiliklar

Касаба уюшмалари ташкилотларининг асосий вазифаларидан бири ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш, маънавий салохиятини юксалтиришга, оммавий спортни тарғиб этишга қаратилган маъданий маърифий ва спорт тадбирларини ташкил этилишига кўмаклашишдир.

Ушбу вазифалардан келиб чиқиб жорий йилнинг биринчи чорагида Тошкент вилояти бўйича касаба уюшмаси томонидан берилган йўлланмалар асосида 550 дан зиёд меҳнаткашлар мамлакатимиздаги ўндан ортик санаторияларда дам олиб ўз соғликларини тикладилар. Жумладан,  160 дан зиёд агросаноат ходимлари, 60 га яқин тадбиркорлар, 110 дан зиёд энергетика тармоғида хизмат қилаётган меҳнаткашлар ва кўплаб ижтимоий соха эгалари мамлакатимиз худудидаги санаторияларда дам олдилар. Шулардан 40 нафар наъмунали хизмат кўрсатган меҳнаткашларга касаба ташкилотларининг қарорларига кўра имтиёзли бепул йўлланмалар такдим этилди.

Бугунги кунда барча санаторияларда меҳнаткашларнинг дам олишлари ва соғликларини тиклашлари учун барча шароитлар мавжуд. Санаториялардаги кутубхоналарда китоб фондини оширишга, спорт билан шуғулланишлари учун кенг имкониятлар яратишга алохида эътибор қаратилмоқда. Айниқса маданий-маърифий тадбирларни мунтазам ўтказилмоқда. Эл ардоқлаган санъаткорлар, ижодкорлар, спортчилар ҳам санаторияларга ташриф буюриб дам олувчилар билан ижодий учрашувлар ўтказишлари анъана тусини олди.

Тошкент вилоятидаги Бўстон санаториясида 76 нафар, Турон санаториясида 62 нафар, Ботаника санаториясида эса 61 нафар Тошкент вилоятининг меҳнаткашлари мароқли хордиқ олиб, соғлиқларини тикладилар.

Албатта, халқимиз орасида ”Яхши дам – меҳнатга хамдам” — деган ибора юради. Бу каби тадбирлар шубхасиз меҳнат унумдорлигини оширишга хизмат қилади.

Print Friendly, PDF & Email