Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 январдаги 1-сонли йиғилиш баёнининг ижросини таъминлаш бўйича “Хотин-қизлар ва касб-ҳунар коллежлари битирувчилари учун ташкил этилаётган иш ўринларининг ҳаққонийлигини ўрганиш, аёлларнинг иш билан бандлигини ошириш ҳамда улар учун меҳнат шароитлари яратиш ва аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш” масалаларида идоралараро ҳамкорликни таъминлаш бўйича қўшма ҳаракатлар режасида ижросини таъминлаш борасида Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.
Режага мувофиқ Ҳар бир хонадонга ташриф буюрган ҳолда хотин-қизлар, хусусан, касб-ҳунар коллежлари битирувчи қизлари учун янги яратилаётган ва мавжуд бўш иш ўринлари ҳамда тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш юзасидан суҳбатлар ўтказиш орқали уларнинг меҳнат кўникмаларини ошириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Агросаноат мажмуи ходимлари Бандликка кўмаклашиш Маркази ходимлари ва “Махалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси билан хамкорликда махалларда иш билан банд бўлмаган хотин-қизларни иш билан таъминлаш мақсадида тумандаги мавжуд банклар билан хамкорликни йўлга қўйлди. Банк ходимлари билан худудларда бўлиб аёлларга уйида паррандачиликни ривожлантириш ва бундан келадиган фойда тўғрисида тушунчалар бериб ўтилди. Банклар томонидан хомийлик ёрдами кўрсатилиб “Қўшқўрғон” МФЙда яшайдиган эхтиёжманд оилалардан 4 нафарига 40 дона паррандалар берилди. Шу билан бирга 6та оилалардаги иш билан банд бўлмаган хотин қизларга кредит асосида 400 та парранда берилди. “Қоронқул” ва “Сойлиқ” МФЙ худуларида яшайдиган кам таъминланган оилалардан 45 нафарига кредит асосида паррандалар берилди ва 23 нафар хотин-қизлар иш билан таъминланди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: