Оҳангарон тумани Халқ таълими бўлими томонидан тумандаги 12, 15, 52, 53, 54 ҳамда 56 — сонли умумтаълим мактаблари қошида ёзги соғломлаштириш оромгоҳлари фаолият юритмоқда. Унда жами 800 нафар болалар 1 мавсумда дам олишмокда. Барча оромгоҳларда ўқувчилар учун етарли шарт—шароитлар яратилган, малакали педагог ходимлар, етакчи спорт мураббийлари фаолият юритмоқда. Болалар оромгоҳларида ўқувчиларни соғлиги ва ҳавфсизлигнини таъминлаш мақсадида, тиббий хоналар ташкил этилган, тиббий хоналар биринчи тез тиббий ёрдам воситалари билан таъминланган. Болаларни мароқли хордиқ чиқаришлари учун 10 турдаги тўгараклар фаолият юритмоқда. Оромгоҳ болаларни соғломлаштириш, спортга бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида, Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Оҳангарон тумани кенгаши томонидан спорт жиҳозлари олиб берилди. Бундай эътибордан болаларни хурсандчилигини чеки йўқ. Кундузги оромгоҳларда болажонларнинг ёз мавсуми давомида соғломлаштирилади.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: