“Хамшира – 2017” кўрик танловининг вилоят босқичи ўтказилди

Yangiliklar

2017 йил 9 июнь куни Қибрай туманидаги “Дўрмон” маданият саройида Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш тизимидаги муассаса ва ташкилотлари ўртасида “Хамшира – 2017” кўрик танловининг вилоят босқичи ўтказилди. Кўрик танловда 18 та туман, шаҳар тиббиёт бирлашмаларидан ҳамширалар иштирок этдилар “Хамшира – 2017” кўрик-танлови қизиқарли  ташкил этилиб, ғолибларга Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ҳамда Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси Кенгашининг қимматбаҳо эсдалик совғалари ва дипломлари топширилди. Кўрик-танловда 1-ўринни Ангрен шаҳар 4-оилавий поликлиника умумий амалиёт ҳамшираси Хоназарова Фароғат Мадамин қизи, 2-ўринни Зангиота туман Кўп тармоқли марказий поликлиника болалар бўлими жаррох хонаси ҳамшираси Сагдуллаева Лайли Шарофиддин ва   3-ўринни Қибрай туман лиманария ҚВП потранаж ҳамшираси Исаева Адолат Шухратовна қўлга киритдилар.

Print Friendly, PDF & Email