Тошкент давлат Аграр университети профессор ўқитувчилари ва ишчи-ходимлари ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди

Янгиликлар

Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши ҳамда Тошкент давлат аграр университети касаба уюшмаси қўмитаси ташаббуси билан яқинда университет профессор-ўқитувчилари ва ишчи-ходимлари ўртасида “Ректор кубоги” бўйича футбол мусабақаси ўтказилди.

Мазкур мусобақа ишчи-ходимларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг футболга бўлган иштиёқини ошириш, ишчи-ходимларни спортнинг оммавий турларига қизиқтириш орқали мехнат фаолияти самарадорлигини оширишга кўмаклашиш, корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ишчи-ходимларни турли касб касалликларидан спорт ва соғлом турмуш тарзи орқали мухофаза қилиш, аҳоли айниқса, ёшларни жисмоний тарбия ва спортнинг оммавий турларига қизиқишларини кучайтириш, футболни янада ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида ўтказилди.

Ушбу спорт тадбирида қўйидаги жамоалар факультетлар иштирок этишди.

  1. Мева-сабзавотчилик ва узумчилик факультети
  2. Агроинженерия факультети
  3. Қишлоқ хўжалигида менежмент факультети
  4. Селекция уруғчилик ва ўсимликларни ҳимоя қилиш факультети
  5. Зоотехния ва ипакчилик факультети
  6. Агрономия факультети
  7. Ўрмон хўжалиги ва доривор ўсимликлар факультети
  8. Ректорат жамоаси
  9. Фойдаланиш-техник хўжалик бўлими ходимлари

Спорт мусобақаси давомида 1-2-3 ўринларни қўйидаги жамоалар (факультетлар) қўлга киритди.

1-ўрин: Зоотехния ва ипакчилик факультети жамоаси

2-ўрин: Қишлоқ хўжалигида менежмент факультети жамоаси

3-ўрин: Мева-сабзавотчилик ва узумчилик факультети жамоаси

Спорт мусобақасида ғолибликни қўлга киритган қўйидаги жамоалар Бирлашма Кенгаши ва университетнинг эсдалик совғалари ва дипломлари билан тақдирланди.

Print Friendly, PDF & Email