Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш тадбиркорлик ходимлари касаба уюшмаси Янгийул туман кенгаши томонидан Янгийул иқтисодиёт технологиялар касб ҳунар коллежи ва касаба уюшма қўмитаси ҳамкорлигида Самарқанд шаҳрига 1 кунлик саёҳат ташкил этилди. Бунда мамлакатимизда ёшларга айниқса ўрта махсус таълим муассасаларида таҳсил олаётган ёшларимизни интеллектуал салоҳияти ва маънавиятини оширишда, касб ҳунарга бўлган қизиқишларини орттиришда, ёшларимизни Ватанга муҳаббат, миллий анъана ва қадриятларимизга эҳтиром руҳида тарбиялашда ўз ҳиссаларини қўшиб келаётган Янгийул иқтисодиёт технологиялар касб ҳунар коллежининг 50 нафар ўқитувчилари, ишчи-ходимлари ҳамда энг аълочи ўқувчилари жорий йилнинг 12 май Самарқанд шахрига саёхат қилдилар.
Саёҳат давомида сайҳатчилар навқирон Самарқанднинг қадимий тарихи ва мустақиллик йилларида барпо этилган бунёдкорлик мажмуалари тўғрисида катта таассуротларга эга бўлдилар. Сафардан асосий мақсад Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти Ислом Каримов дафн этилган Ҳазрати Хизр масжидига ташриф буюришди ва унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирдилар.
Самарқанд шаҳрига саёҳатдан чексиз таассуротлар билан қайтдик, дейди, коллежнинг информатика фани ўқитувчиси, касаба уюшма қўмита раиси Ўткир Одилжонов. – Регистон майдонида бўлдик, Амир Темур мақбарасини, Мирзо Улуғбек расадхонасини зиёрат қилдик. Тарихий обидалар, улардаги нақшинкор безаклар, ганчкорлик намуналари ота-боболаримизнинг илм-фан тараққиётидаги қудрати ва донишмандлиги, инсоният тараққиётига улкан ҳисса қўшганлигига яна бир бор амин бўлдик.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: