Жорий йилнинг 25 май куни “PLASTTEKS” масъулияти чекланган жамият рахбарияти ва касаба уюшма қўмитаси ҳамкорлигида “Фаровон” спорт комплексида жамият ишчи-ходимларни соғломлаштириш, улар ўртасида оммавий спорт мусобақаларини ривожлантириш орқали меҳнат унумдорлиги ва ишлаб чиқариш сифатини орттириш мақсадида “Чаққон йигитлар” шиори остида жамиятнинг 5 та смена бўлимлари эркак ишчи-ходимлар ўртасида мини футбол бўйича спорт мусобақаси ўтказилди.
Ушбу мусобақада 55 нафар йигитлар ғолиблик учун ўзаро беллашдилар. Жамоалар беллашуви жараёнида мусобақа жуда қизғин ва бахс-музокараларга бой бўлди, деб таъкидлади ўз сўзида спорт мусобақасини ташкил этишда бевосита иштирок этган Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш тадбиркорлик ходимлари касаба уюшмаси Янгийул туман кенгаши раиси Саодат Абдуллаева. Беллашув якунида 1-ўринни А-смена жамоаси, 2-ўринни кундузги смена Таъмирловчилар жамоаси, 3-ўринни Б-смена жамоаси эгаллади. Мусобақа “Низом”ига мувофиқ 1, 2 ва 3 ўринни эгаллаган ғолиб жамоалари корхона раҳбарияти ва туман касаба уюшма кенгашининг эсдалик совғалари ва дипломлари билан тақдирландилар.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: