«Энг намунали бошланғич ташкилот» Қуйичирчиқ туманида аниқланди

Янгиликлар

2017 йил апрель ойида  Таълим,  фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Қуйичирчиқ  туман кенгаши томонидан «Энг намунали бошланғич ташкилот» кўрик-танлови ҳудудий бошланғич касаба уюшма ташкилотлари  раислари ўртасида ўтказилди. Унда ташкилотлардаги бошланғич касаба уюшма раисларидан 20 нафари ғолиб, деб топилган эди.

Кўрик-танловнинг туман босқичи 2017 йилнинг 17 май куни тумандаги “Баркамол авлод” болалар марказида ўтказилиб унда Таълим муассасаларининг 10,11,13,15,25,27,28,31,35,39,42,47 ва 49 мактаблари ҳамда  3,5,8,11 ва 15-сонли мактабгача таълим муассасалари ҳамда “Баркамол авлод” болалар маркази бошланғич касаба уюшмаси  қўмитаси раислари иштирок этдилар

Кўрик-танловнинг туман босқичи иштирокчиларини баҳолаш бўйича ҳакамлар ҳайъати Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Тошкент вилояти бўйича масъул ташкилотчиси, комиссия раиси Р.Ю.Газиева, Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Қуйичирчиқ туман кенгаши раёсат аъзоси, комиссия раиси Н.К.Ҳашимова, Қуйичирчиқ тумани ХТМФМТ ва ТЭ бўлими бошланғич таълим методисти, комиссия аъзоси Ф.Х.Есиркепова, Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашинг молия бўлими мутахасиси, комиссия аъзоси Ш. Ахмедова, “Баркамол авлод” болалар маркази директори, комиссия аъзоси Р.А.Нургазиеваларидан ташкил топган.

Кўрик-танлов натижасига кўра биринчи ўринни 25-сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳамда “Баркамол авлод” болалар маркази касаба уюшмаси қўмитаси раислари, иккинчи ўринни 35, 49- сонли умумий ўрта таълим мактаблари касаба уюшмаси қўмитаси раислари, учинчи ўринни Туман ХТМФМТваТЭБ ҳамда 3-сонли мактабгача таълим муассасаси касаба уюшмаси қўмитаси раислари эгаллашди.

Кўрик-танловда иштирок этган барча иштирокчилар туман кенгашининг I, II, III – даражали диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email