“Энг яхши ёш ишчи касб эгаси” танловининг вилоят босқичи якунланди.

Yangiliklar

Республика бўйлаб Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Меҳнат вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий кенгаши ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ишчи, мутахассислар, ўқувчи ёшларнинг касбий маҳоратини оширишга кенг имконият яратиш, уларнинг қобилиятлиларини аниқлаш ва рағбатлантиришга қаратилган “Энг яхши ёш ишчи касб эгаси” танлови ўтказилмоқда.

Шунга асосан Тошкент вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида ҳам “Энг яхши ёш ишчи касб эгаси” танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Танлов қатнашчилари ўз йўналишларида қизиқарли савол-жавоблар баҳсида муносиб қатнашишди. Шунингдек, фаолияти акс этган кўргазмалар ёрдамидa ўз иқтидорларини намойиш этишди.

Танловда “Умумқурилиш ишлари устаси”, “Қурилиш-пардозлаш ишлари устаси”, “Пайвандлаш ишлари техниги”, “Қишлоқ хўжалик машина ва жиҳозларига техник хизмат кўрсатиш”, “Ошпаз”, “Сартарош ва декоратив косметика устаси”, “Миллий ва бадиий  либослар  модельери”, “Компьютер инжиниринги техниги”, “Дастурий инжиниринг техниги” каби номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди ва Республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Шунингдек, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Print Friendly, PDF & Email