Хар бир болага меҳр-эътибор!

Yangiliklar

Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси шаҳар кенгаши билан хамкорликда 1 июнь — «Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан “Ватанпарвар” ташкилоти Бекобод шаҳар ўқув спорт техника клубида «Ҳар бир болага меҳр-эътибор!» шиори остида маданий-марифий тадбир ўтказилди. Тадбирга “Ал-Хоразмий” МФЙ, “Фарҳод” МФЙ, “Тараққиёт” МФЙдан кам таъминланган, кўп болалари оила фарзандларидан 20 нафари ҳамда ташкилотимиз ходимлари фарзандлари таклиф этилди. Болажонлар учун мўжазгина дастурхон ёзилиб, ҳар хил қизиқарли ўйинлар ташкил этилди. Тадбирда болажонларни “Ватанпарвар” ташкилотидан З.Эркаева, А.Хусаинова, Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси шаҳар кенгаши раиси У.Абдуназаров, “Фарход” МФЙ маслахатчиси М.Атақуловалар сўзга чиқиб табриклашди. Болажонлар ўзлари ёдлаб келган шеърлари, тез айтишларини айтиб тадбирни янада жонлантиришди. Тадбир сўнгида ҳар бир болажонга байрам совғаси сифатида музқаймоқ ва бошқа ширинликлар тарқатилди.

Print Friendly, PDF & Email