Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” дастурида белгиланган тадбирлар доирасида турли соҳаларда фаолият кўрсатаётган ҳодимлар, меҳнат фаҳрийлари 2017 йилнинг 21—23 апрель кунлари қадимий Хива шаҳрига саёҳати ташкил этилди.
Дунё тамаддунига бешик бўлган кўҳна ва ҳамиша навқирон шаҳарларимизни кўришга нафақат хорижликлар, балки юртдошларимиз ҳам ошиқади. Касаба уюшмаларида туризимни ривожлантириш борасида тизимли ишлар амалга оширилаётганлиги боис меҳнаткашларнинг юртимиздаги қадимий шаҳарлар, тарихий қадамжолар, мафтункор табиат қўйнига интилишлари кучайди.
Тарихий қадамжолар, истиқлол йилларида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан танишиш имкониятига эга бўлдилар.
Саёҳатчилар жаҳонга машҳур Хива шаҳрининг қадимий обидалари, мустақиллик йилларида рўй берган ўзгаришлар билан яқиндан танишдилар. Хоразм воҳаси санъати дурдоналаридан баҳраманд бўлдилар. Яратилган шароитлар, юқори савиядаги сервис хизмати барчага манзур бўлди.
Хиванинг очиқ осмон остидаги музейи – Ичан-қалъа Novate.ru сайти талқинига кўра зиёрат қилиш керак бўлган дунёдаги энг ажойиб қалъалар рўйхатига кирган.
Дунё бўйлаб бу рўйхатдан бор-йўғи 14 та қалъа ўрин эгаллаган. Ичан-қалъа рейтингда 8-ўринда жойлашган. Рўйхатнинг биринчи поғонасини Хорватиядаги Дубровник қалъаси, иккинчи ўринни эса Испаниянинг Авила қалъаси забт этган. Учликни французларнинг Каркасон қалъаси ёпиб берган.
Бугунги кунда Ичан-Қалъа давлат тарихий-археологик музей—қўриқхонасига айлантирилган. 26 та ҳудудда шарқона шаҳарнинг экзотик тимсоли сақланиб қолган. Бу ерда 300 тага яқин оила истиқомат қилади ва улар асосан ҳунармандчилик билан шуғулланади.
Дунё бўйлаб кўплаб ажойиб масканлар бор. Шундай ерлар қаторига исталган шаҳар—қалъани киритиш мумкин. Бундай қадамжоларни тарихга яқинлашиш ва унинг бетакрор кўламини ҳис этиш учун кўпроқ зиёрат қилиш зарур.
Бундай саёҳатлар ишчи ходимларни Ватанга бўлган муҳаббат ва миллий ғурур туйғусини шакллантириш, буюк боболаримиздан қолган меросларни асраб—авайлашга бўлган ҳиссини янада юксалтиришга хизмат қилади.
“Саёҳат менда катта таассурот қолдирди. Ватанимиз тарихига назар солдим, буюк аждодлар авлоди эканлигимдан фахланаман”, – дейди Оҳангарон, Бўка ҳамда Қибрай туман кенгашлари раислари.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: