Ишчи ходимларни соғломлаштириш юзасидан олиб борилаётган ишлар

Yangiliklar

2017 йил 1-чорак давомида Тошкент вилояти касаба уюшмалари ижтимоий суғурта бўлими томонидан вилоятимизда фаолият кўрсатувчи корхона ва ташкилотлар ишчи ходимларини кенг кўламда соғломлаштиришни ташкиллаштириш учун қатор тадбирлар амалга оширилди. Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши томонидан тасдиқланган йўлланмаларни тақсимлаш режаси 1-чоракда ортиғи билан бажарилди.

Вилоятимиздаги корхона ва ташкилотлар ходимлари учун Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг Санатор-курортлар бошқармаси тасарруфидаги 13 та санаторийга йўлланмалар ажратилди. Вилоятимиз меҳнаткашлари Тошкент, Наманган, Самарқанд, Фарғона ва Жиззах вилоятида жойлашган сиҳатгоҳларда ўз соғлиқларини тиклаб янги куч билан ишга қайтдилар. Бу борада Вилоят бирлашмаси бевосита тармоқ касаба уюшмалари тузилмалари туман ва шаҳар кенгашлари, йирик бошланғич ташкилотлар касаба уюшма қўмиталари билан биргаликда самарали иш олиб бориб юқори ва самарали натижаларга эришилди.

“2017 йил халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури доирасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар бўйича 2017 йил 1-чоракда бир қатор кам таъминланган, кўп болали оилалар аёлларига, узоқ йиллардан буён самарали фаолият кўрсатиб келаётган тиббиёт ва таълим соҳаси ходимларига, фарзанд кўрмаган ёш оилалар аъзоларига, шунингдек ишловчи кексаларга бепул йўлланмалар ажратилди. Ҳукуматимиз томонидан турли соҳаларда фаолият кўрсатиб келаётган ишчи ходимларга кўрсатилаётган юксак эътиборни қўллаб-қувватлаган ҳолда касаба уюшмалари ходимлари ҳам уларни соғломлаштиришни ташкиллаштириш учун сайи ҳаракатларни кучайтирмоқдалар.

Print Friendly, PDF & Email