Тошкент вилояти, Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Бўка туман кенгаши ва Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси кенгаш хамкорлигида Бўка тумани корхона, ташкилот ва муассасаларда “Меҳнат кодекси ва меҳнатга оид муносабатларни тартибга солиш” мавзусида жорий йилнинг 21 куни Бўка туманидаги Агросаноат каб-ҳунар коллежининг мажлислар залида ўқув семинар бўлиб ўтди.
Ўқув семинарида Бўка туманидаги корхона ва ташкилотларда фаолият юритаётган касба уюшмаси аъзолари иш берувчилар ходимлар билан ишлаш бўлими нозирлари ҳамда бошланғич касаба уюшма қўмитаси раислари жаъми 64 нафар иштирокчи ўқув семинарида иштирок этишди.
Ўқув семинарида Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Бўка туман кенгаши раиси Ф.Нурматов сўзга чиқди. Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Бўка туман кенгаши раиси М.Мадалиева семинар қатнашчиларини ўқув семинар дастури билан таништирди.
Ўқув семинар дастурига кўра Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг юридик бўлим мудири Н.Темиров Меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш тўғрисида маъруза қилди. Семинар қатнашчиларини меҳнат муносабатларига оид 20 дан ортиқ берган саволларига бирлашма Кенгашининг етакчи юрисконсульти Н.Асадова жавоб берди. Ўқув семинари кўтаринки рухда қизиқарли тарзда бўлиб ўтди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: