Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан Зангиота туманида Алишер Навоий таваллудининг 576 йиллиги ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 534 йиллиги муносабати билан маданий-маърифий тадбир ўтказилди.

Yangiliklar

Зангиота туманидаги Тошкент банк хисоб-кредит коллежида жорий йилнинг 9 февралида Алишер Навоий таваллудининг 576 йиллиги ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 534 йиллиги муносабати билан маданий-маърифий тадбир ўтказилди. Ушбу тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Бехзод Мухаммадкаримов, Мадина Мухторова, Давлат Консерваторияси “Шарқ” мусиқаси факультети мақомчилар ансамбли, коллеж ўқитувчилари ва ўқувчилари   ва касаба уюшма ходимлари иштирок этдилар.

Буюк боболаримиз Алишер Навоий ва Заҳриддин Муҳаммад Бобурнинг нодир дурдоналари миллий маънавиятимизнинг бебаҳо мероси эканлиги ва уларнинг хаёти ва улкан ижоди ҳақида  фикр юритилди.

Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг «Юксак маънавият- енгилмас куч» асарида ғазал мулкининг султони Мир Алишер Навоий бобомизга шундай таъриф берганлар, Алишер Навоий ҳалқимизнинг онги ва тафаккури бадиий маданияти тарихида бутун бир даврни ташкил этадиган буюк шахс, миллий адабиётимизнинг тенгсиз намояндаси, миллатимизнинг ғурури, шону-шарафини дунёга  тараннум қилган ўлмас сўз санъаткоридир.

Агар бу улуғ зотни авлиё десак, у авлиёларнинг авлиёси, мутафаккир десак, мутафаккирларнинг мутафаккири, шоир десак, шоирларнинг султонидир деганлар.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур улуғ шоир, адолатли шоҳ, ва буюк адабиётшунос, тилшунос ҳамдур.  Бобурнинг гўзал ғазаллари,  рубоийлари  “Бобурнома”дек  буюк мемуариал асари  бутун жаҳонга машҳур.

Алишер Навоий ва Бобурнинг инсоний баркамолликка, ватанпарварликка маънавий  юксакликка чорловчи асарлари ҳар замонда ҳам аҳамиятлидир.

Буюк аждодларимизнинг дурдона асарлари кўплаб тилларга таржима қилиниб, олимлар ва жамоатчилик томонидан алоҳида эътироф этилди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Беҳзод Мухаммадкаримов ва Мадина Мухторова ўзларининг саҳна кўринишлари билан тадбирга завқ бағишлади.

Тадбир давомида Ўзбекистон Давлат Консерваторияси “Шарқ” мусиқаси факультети мақомчилар ансамбли  ҳамда коллеж ўқувчи-ёшлари томонидан тайёрлаган саҳна кўринишлари концерт дастурлари ва бадиий чиқишлари  тадбир иштирокчиларига  бир олам қувонч   бағишлади.

Print Friendly, PDF & Email