Жорий йилнинг 13 февраль куни Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг мажлислар залида Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг Раёсат йиғилиши бўлиб ўтди. Кенгаш раёсатида, “Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан 2016 йил давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида” Бирлашма Кенгаши раиси Ш. Собиров маъруза қилди.
Унда, устувор йўналишлар доирасида тизимда аниқ мақсадга йўналтирилган қатор ишлар олиб борилганлиги қайд этилди. Жумладан, Меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнларида фаол иштирок этилди, фуқароларнинг ижтимоий-меҳнат соҳасидаги ҳуқуқлари изчил ҳимоя қилинди.
2016 йилда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасига фуқаролардан тушган жами 188 та мурожаатнинг ҳар бири ўрнатилган тартибда кўриб чиқилди, ходимларнинг бузилган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида иш берувчиларга киритилган 4 та тақдимномадан 4 таси, судларга киритилган 6 та даъво аризасидан 4 тасининг талаблари қаноатлантирилди, натижада 103 нафар шахснинг меҳнат ҳуқуқлари тикланишига эришилди.
Ижтимоий шерикликнинг шакл ва услубларини такомиллаштириш асосида ижтимоий-меҳнат муносабатларини тартибга солиш самарадорлигини ошириш, меҳнаткашлар учун муносиб меҳнат шароитларини яратиш борасида қатор ишлар амалга оширилди.
“Тошкент вилояти ҳокимлиги, Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси ўртасида ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид 2015-2017 йиллар учун Минтақавий келишув” асосида бир қатор ижтимоий-иқтисодий ҳимоя тадбирлари амалга оширилди.
Ижтимоий шерикликни ривожлантириш бўйича тармоқ касаба уюшмаларига амалий ёрдам кўрсатилди, бирлашма Кенгашининг эксперт комиссияси томонидан 70 дан ортиқ жамоа шартномалари лойиҳаси экспертиза қилинди.
Жамоа шартномаларидаги ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг меҳнатҳуқуқини таъминлашга оид имтиёз ва кафолатлар бажарилиши бўйича ойлик мониторинг олиб борилди. Мониторинг натижаларига кўра, ҳисобот даврида жамоа шартномалари орқали:
олий ўқув юртларида таҳсил олаётган 59 нафар талабанинг шартнома пулларининг бир қисмини қоплаш учун 144 млн. сўм сарфланди, 188 та корхонада 597 ёш ходимни бошқа касбга ўргатиш ва малакасини ошириш учун 288 млн. сўм йўналтирилди;
171 та корхона ва ташкилотда олий ва ўрта махсус таълим муассасалари битирувчиларини шогирдликка олиб, уларга ўз касбининг сир-асрорларини ўргатаётган 187 нафар устоз-ходимларни рағбатлантириш учун қарийб 36 млн. сўм маблағ сарф этилди;
10 нафар ходимга сафарбарлик захирасидаги ҳарбий хизматга чақирилиши муносабати билан 14,6 млн. сўм миқдоридаги фоизсиз ссудалар берилишига эришилди;
олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тугатиб 31 та корхонада биринчи йил меҳнат қилаётган 32 нафар ёш мутахассисларга қўшимча 5 млн. сўмдан ортиқ ҳақ тўланди;
Шунингдек, 1 минг 173 нафар кексаларга ҳар томонлама кўмак бериш учун 83 млн. 530 минг сўм йўналтирилди, пенсия ёшига етган 587 нафар ходимга пенсияга чиқишдан олдин 266 млн. 461,4 минг сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди.
Янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурларини амалга оширишга, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштиришга кўмаклашиш ҳамда бу борада жамоатчилик назоратини ташкил қилиш ишлари давом эттирилди.
Жумладан,
Жойларда мутасадди идоралар билан ҳамкорлиқда аҳолини иш билан таъминлаш дастурининг бажарилишини, яратилганянги иш ўринларининг ҳаққонийлигини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳларни шакллантириш, ушбу гуруҳларга депутатлар гуруҳларини жалб қилиш амалиёти йўлга қўйилди.
Тошкент вилоятида янги иш ўринлари ташкил этилиши ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури асосида 2016 йилда 87 минг 778 та иш ўринлари яратилиши режалаштирилган бўлиб, 88 минг 513 та иш ўринлари яратилиб, режа 100,8 фоизга бажарилди.
Мақсадли дастурларга асосан Тошкент вилояти бўйича 2016 йилда ташкил қилинадиган иш ўринлари сони 20 минг 378 та бўлиб, Федерация Кенгаши томонидан 18 минг 300 та иш ўринларини ўрганиб чиқиш ва 2016 йилда фермер ва деҳқон хўжаликларини ривожлантириш натижасида ташкил этиладиган иш ўринлари 8 минг 746 та бўлиб, Федерация Кенгаши томонидан 6 минг 100 та иш ўринларини ўрганиб чиқиш, жами 24400 та иш ўринларини ўрганиб чиқиш режа қилиб берилган.
Касаба уюшмалари фаоллари томонидан ушбу белгилаб берилган режага асосан 2016 йил давомида жами 6767 та корхонада 32 минг 615 та янги иш ўринлари яратилганлиги ҳаққонийлиги ўрганилиб, белгиланган режа ортиғи билан бажарилди.
Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд қилиб қўйилган иш ўринларига фуқароларнинг талабига кўра 10657 нафари ишга жойлаштирилди.
Вилоятда «Бўш иш ўринлари ярмаркалари»ни ўтказиш режа-жадвали асосида касаба уюшмалари иштирокида 81 маротаба меҳнат ярмаркалари ўтказилиб, уларда қарийб 3966 та корхона 39987 та бўш иш ўрни билан иштирок этди. 13828 нафарга яқин аҳоли вакиллари иштирок этган мазкур ярмаркаларда 4005 нафар фуқарога ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилган.
Касаба уюшмалари томонидан коллеж битирувчиларининг ўз иш жойларида қўнимлилигини мониторинг қилиш йўлга қўйилган бўлиб, ўтган давр мобайнида 1293 та корхонада ўрганиш натижасида ишга жойлашган деб ҳисобот берилган 7392 нафар коллеж битирувчиларидан 7222 нафари ўз иш жойларида ишлаётганлиги тасдиғини топди. Тасдиғини топмаган 157 нафар коллеж битирувчилари турли сабабларга кўра ўз хоҳишига кўра ишдан бўшаб кетган.
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича сайланган вакилларнинг малакасини ошириш соҳасида тизим яратилиб, улар учун ўқувлар ташкил қилиб келинмоқда, бунда асосий эътибор ишлаб чиқаришдаги жароҳатланишлар ва касб касалликларининг олдини олишга қаратиляпти.
Ходимлар учун қулай, бехатар меҳнат шароитларини таъминлашда ваколатли давлат идоралари, бошқармалар, иш берувчилар билан яқиндан ҳамкорлик тизимли равишда давом эттирилди.
610 та дан ортиқ корхона, ташкилотларда меҳнат муҳофазасининг ҳолати ўрганилиб, 486 та камчилик аниқланди, натижалари бўйича иш берувчиларга 128 та тақдимномалар киритилди ва касаба уюшмаларининг аралашуви билан 392 таси бартараф этилди.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни кенг қўллаб-қувватлаш, ушбу соҳада меҳнат қилаётган ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳамда ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, меҳнат шароитларини яхшилаш, ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган аниқ мақсадли ишлар амалга оширилмоқда
Ер майдонларининг оптималлаштирилиши натижасида янги ташкил этилган 3257 та фермер хўжаликларининг рўйхатлари шакллантирилиб, уларда касаба уюшма ташкилотларини тузиш ҳамда жамоа шартномаларини имзолаш юзасидан амалий ишлар олиб борилди.
2016 йил давомида меҳнат муносабатларини расмийлаштириш, меҳнатни муҳофаза қилишни ташкил этиш мавзуларида ўқув-семинарлар ўтказилиб, уларда 3 минг нафардан зиёд фермер хўжаликлари раҳбарларининг иштироки таъминланди.
Кичик бизнес субъектлари раҳбарлари ўртасида касаба уюшмаларининг афзалликларини тарғибот қилиш мақсадида ҳар бир туманда улар билан учрашувлар ташкил этиш жадваллари ишлаб чиқилиб, бугунги кунгача ҳар бир туман, шаҳарда учрашувлар ўтказилди ва уларда 4524 нафар кичик бизнес субъектлари раҳбарлари иштирок этдилар.
Шунингдек, корхона ва ташкилотлардаги меҳнат жамоаларида касаба уюшмаларига аъзолик афзалликлари бўйича олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида жорий йилнинг ўтган давримобайнида 2467 та хўжалик субъектида меҳнат қилаётган 22 минг нафардан зиёд ходимлар касаба уюшмалари ҳимоясига олинди.
2016 йил – “Соғлом она ва бола йили” дастури асосида ҳам меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилишга, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга эътибор қаратилди.
“Соғлом она ва бола йили” дастури доирасида имзоланган жамоа шартномалари ва келишувлари орқали 12 минг 936 нафар (режага нисбатан 214,1 %) фуқароларга 1 млрд. 502 млн.407 минг сўмлик ижтимоий кўмак берилди.
Жумладан, жамоа келишувлари ва жамоа шартномалари орқали
Кам таъминланган ёш оилалардан 6220 нафар кишига 3509 та корхонада моддий ёрдам кўрсатилди. Бу мақсадларга 1 млрд. 28 млн. 905 минг сўм, улардан корхона, ташкилот муассасалар ҳисобидан 277 млн. 168,9 минг сўм, касаба уюшмалари ҳисобидан 751 млн. 736 минг маблағ сарфланди;
Вилоятдаги 70 та корхонада 85 та оилага мамлакатимизда ишлаб чиқарилган, узоқ муддат фойдаланиладиган товарлар, шунингдек, уй-жой қурилиши учун фоизсиз ссудалар берилди. Бу мақсадларга корхона, ташкилот муассасалар ҳисобидан 272 млн. 689 минг сўм маблағ сарфланди;
1633 та тармоқ корхоналаридаги кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларнинг 6007 нафар фарзандлари учун ўқув қуроллари, дарсликлар харид қилиш харажатлари қопланди, бу мақсадларга 222 млн. 923 минг сарфланди;
Вилоятдаги 610 та корхонада 940 нафар фарзандлари 2 ёшдан 3 ёшгача тўлгунга қадар бўлган ёш оналарга 208 млн. 755 минг сўмлик моддий ёрдамлар кўрсатилди;
Нодавлат мулк шаклидаги 381 та корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган 674 нафар болали аёлларга ойлик маоши сақланган ҳолда иш вақтини ҳафтасига 35 соатдан ошмайдиган қилиб белгиланишини жорий этилиб, бу мақсадларга 68 млн. 311 минг сўм сарфланди;
197 та корхонада 334 нафар ходимлар фарзандлари учун спорт тўгаракларига қатнашиш харажатлари қопланди. Ушбу мақсадлар учун 43 млн. 959 минг сўм маблағ сарфланди;
420 та корхонада 922 нафар аёлларнинг ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари куни узайтирилди. Ушбу мақсадлар учун 81 млн. 52 минг сўм маблағ сарфланди;
Чекка ва бориш қийин бўлган қишлоқлардаги кўмакка муҳтож ишлаётган 45 нафар аёлларнинг Самарқанд шаҳригасаёҳати ташкил этилди.
Республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш, меҳнаткашлар маънавиятини юксалтириш, уларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш борасида ҳам қатор ишлар амалга оширилди.
Мамлакатимизда олиб борилаётган давлат сиёсатининг моҳиятини, қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурларининг аҳамиятини ходимлар, айниқса, ёшларга атрофлича тушунтириш ва тарғиб этиш мақсадида корхона ва ташкилотларда ҳар ойда ўтказилаётган «Маънавият соатлари»га 300 минг. нафардан ортиқ ходимлар жалб этилмоқда.
Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан «Касаба уюшмалари – ҳарбийларга» акцияси ўтказилиб, унинг доирасида ҳарбий қисмларда «Таянчим ва суянчим, фахру-ифтихоримсан, муқаддас Ватан!» шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди, мустақилликни ҳимоя қилиш ва хизмат бурчини бажаришда вафот этган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларига манзилли ёрдам кўрсатилди, фарзандларига совғалар топширилди, турли танловларда иштирок этган ҳарбийлар рағбатлантирилди, ушбу мақсадлар учун касаба уюшмалари томонидан жами 17 млн. сўм маблағ йўналтирилди.
Хотин-қизлар куни муносабати билан касаба уюшмалари ташкилотларида «Аёли қадрланган диёр», «Аёл борки олам мунаввар», «Аёл оила қўрғони ва чароғбони» каби мавзуларда маданий-маърифий тадбирлар, спортнинг турли йўналишлари бўйича мусобақалар ташкил этилди.
Ишлаб чиқариш, таълим, соғлиқни сақлаш тизимида самарали фаолият юритаётган, фермерлик, тадбиркорлик, касаначилик меҳнати билан юртимиз равнақига ҳисса қўшаётган илғор ва фаол хотин-қизлар, фахрий аёллар касаба уюшмалари томонидан 7 млн. сўмлик совғалар билан рағбатлантирилди.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож, хусусан, боқувчисини йўқотган, ногирон, «Саховат» уйларида яшаётган аёллар, меҳнатфахрийлари ҳолидан хабар олинди ва уларга 2 млн. 400 минг сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди.
Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан ўтказилган умумхалқ хайрия ҳашари кунлари «Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллигига 25 та туп дарахт –менинг туҳфам» шиори остида касаба уюшмалари ташаббуси билан турли мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.
“Наврўз” байрами муносабати билан касаба уюшмалари тармоқларидаги 192 та корхона ва ташкилотларда 260 нафар фахрийлар, нуроний отахон ва онахонлар, фаол меҳнаткашларга озиқ-овқат маҳсулотлари олиб берилди.
Байрам муносабати билан вилоят бўйича қарийб 260 нафар ёлғиз кексалар, фахрийлар ва эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга 12 млн. сўмлик турли кўринишдаги ижтимоий кўмак, хусусан, озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармонлар, кийим-кечаклар топширилди. «Саховат», «Мурувват» ва «Меҳрибонлик» уйларида турлимаданий-маърифий тадбирлар ташкил этилиб, уларга 3 млн. сўмлик ҳомийлик ёрдамлари кўрсатилди.
Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан меҳнат жамоаларида “Тинчлик ва аҳиллик мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги асосидир”, “Қадрият, эътибор ва эъзоз”, “Хотира муқаддас, инсон қадри азиз”, “Авлодлар учрашуви”, “Фахрийлар-фахримиз” каби мавзуларда давра суҳбатлари ва учрашувлар ўтказилди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан, Мустақилликнинг 25 йиллиги муносабати билан меҳнат жамоаларида «Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!» шиори остида «Ким эдигу, ким бўлдик, эртага қандай янги марраларни эгаллашимиз керак?» деган ғояни мужассам этган 300 га яқин тарғибот тадбирлари ўтказилди.
«Касаба уюшмалари – хотин-қизларга» акцияси доирасида республиканинг чекка туманларида яшовчи эҳтиёжманд оилаларнинг 214 нафар аёлига жами _138 млн.303 минг сўмлик маҳаллий электр-маиший техника товарлари бепул берилди.
«Тозалик, озодалик – саломатлик гарови» тадбири доирасида чекка ҳудудлардаги мактабларнинг 900 нафар 1-синф ўқувчиларига касаба уюшмаларининг совғалари (гигиеник воситалар) тақдим этилди.
Бундан ташқари, турли соҳаларда кўп йиллардан буён самарали меҳнат қилиб келаётган касб эгаларини муносиб рағбатлантириш мақсадида 5 босқичда «Ўз касбининг моҳир эгалари»ни 3 – вилоят босқичи тақдирлаш тадбири ўтказилди.
Ушбу тадбирнинг илк босқичи 1,5 мингга яқин корхона ва ташкилотлардаги бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан ўтказилиб, уларда 3 минг нафардан ортиқ турли касб эгалари иштирок этдилар ва рағбатлантирилдилар.
Ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини касаба уюшмалари тасарруфидаги санаторийларида сифатли соғломлаштириш ишлари давом эттирилди, болаларни оромгоҳларда дам олдириш мавсуми муваффақиятли тарзда якунига етказилди.
Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида тасарруфдаги санаторийларда 2600 нафардан ортиқ ижтимоий суғурта маблағларидан ва касаба уюшма маблағларидан 5240 нафар жами 7840 нафар аҳоли вакиллари соғломлаштирилди. Соғломлаштирилган аҳоли вакилларининг қарийб 26 фоизи имтиёзли равишда ўз саломатликларини тиклади.
Шунингдек, жорий йилги ёз мавсумини уюшқоқлик билан ўтказишга пухта тайёргарлик кўрилди, бу борада мутасадди бошқарма ва ташкилотлар билан ҳамкорликда қатор амалий ишлар бажарилди.
Жорий йил ёз мавсуми давомида Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши дислокациясидаги мавжуд 20та болалар соғломлаштириш оромгоҳларида 16 минг 20 нафар (режа кўрсатгичи 107 фоизга бажарилди), шундан 775 нафари меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, 641 нафари маҳаллалардаги кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар болалари, 1233 нафари кам таъминланган оилалар фарзандлари жамоа шартномалари ва келишувлари орқали бепул соғломлаштирилди.
Вилоят халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги умумтаълим мактаблари қошида ташкил этилган 130та кундузги оромгоҳларда 17600 нафар болалар дам олдирилди. Жами ҳисобда 2016 йил ёз мавсуми давомида 33620 нафардан зиёд меҳнаткашларининг фарзандлари соғломлаштирилди.
Чекка ва бориш қийин бўлган қишлоқлардаги кўмакка муҳтож ишлаётган 45 нафар аёлларнинг Самарқанд шаҳрига саёҳати ташкил этилди.
Раёсатда “Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан “Соғлом она ва бола йили” вилоят ва бирлашма Кенгаши дастурларининг бажарилиши якунлари тўғрисида”, “2016 йил якуни бўйича Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг касаба уюшма бюджетининг ижроси тўғрисида ”, “Нефть-газ ва геология тармоғига қарашли Тошкент вилоятида жойлашган корхоналарда касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширалаётган ишлар тўғрисида ”, “Қуйичирчиқ туман кенгашлари ҳамда унга аъзо ташкилотларда Устав талаблари асосида олиб борилаётган ишларни комплексўрганиш ҳамда амалий ёрдам бериш тўғрисида” ги масалалар бўйича ўрганиш натижалари батафсил муҳокама этилди.
Раёсат йиғилиши кун тартибидаги барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: