Ўқувчилар — Касаба уюшмалари эътиборида

Yangiliklar

Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастури ёш авлодга билим беришни сифат ва мазмун жиҳатдан янги, янада юксак поғонага олиб чиқиш имконини бермоқда. Соҳага кўрсатилаётган эътибор натижасида ўқувчи ёшлар барча фанлардан чуқур билимга эга бўлиш баробарида мактаб ва коллежларда ўтказилаётган олимпиадаларда интелектуал беллашувларда қатнашиб совринли ўринларни қўлга киритмоқда.

Тошент вилояти Чиноз саноат касб-хунар коллежида она-тили, математика, инглиз-тили, рус-тили, физика, кимё ва биология фанларидан туман босқичидаги фан олимпиадалари бўлиб ўтди. Туман босқичига ўтган коллеж, лицей ва мактаб ўқувчилари беллашдилар. Туман босқичи ғолибларини Чиноз тумани Агросаноат ходимлари касаба ушмалари раиси О. Акбаров Касаба уюшмаларининг эсдалик совғалари ва дипломлари билан тақдирлади.

Print Friendly, PDF & Email