Чинозда спорт байрами

Янгиликлар

Касаба уюшмалари томонидан турли соҳаларда меҳнат қилаётган ишчи ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, уларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш мақсадида мунтазам равишда спорт соғломлаштириш тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири жорий йилнинг 28 декабрь куни Чиноз туманидаги 40-умумтаълим мактабида ҳам бўлиб ўтди. Унда тармоқ ходимлари ўртасида спортнинг волейбол ва стол тенниси бўйича мусобақалар ўтказилди. Мусобақада 100 дан ортиқ ўқитувчи ва мураббийлар иштирок этишди.

Қизғин беллашувлардан кейин аёллар ўртасидаги спортнинг волейбол тури бўйича 28-умумтаълим мактабининг жамоаси 1-ўринни, “Чиноз ҳудуди” жамоаси 2-ўринни ва 37-умумтаълим мактабининг жамоаси 3-ўринни эгаллади.

Мусобақа ғолиб ва совриндорлари туман кенгашининг диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email