2016 йил 24 ноябрь куни Тошкент давлат Аграр университети залида “Меҳнат шароитлари ва муҳофазасини яхшилаш бўйича 2015-2016 йилларга мўлжалланган ҳаракатлар дастури” доирасида ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Меҳнат муҳофазаси ва саноат хавфсизлиги” мавзусида семинар ўтказилди. Тошкент вилоятида фаолият кўрсатаётган 90 дан ортиқ корхона иш берувчилари, техник хавфсизлик муҳандислари, касаба уюшма ташкилотлари раисларидан иборат вакиллар иштирок этдилар.
Ушбу семинарда Тошкент вилот меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат шароитлари экспертизаси Давлат инспекцияси, “Саноатгеоконтехназорат” Давлат инспекцияси вакили, Тошкент вилоят Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси, Тошкент вилояти Бош тиббий-меҳнат эксперт комиссияси бошқармаси, Тошкент вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси бўлими масъул ходимлари соҳадаги янгиликлар ва ўзгаришлар ҳақида батафсил тушунчалар бердилар.
Семинар Дастурига асосан “Тошкент Пахтасаноат ҳудудий филиали” масъулияти чекланган жамияти касаба уюшма қўмитаси раиси Ахмедов Султонмурод шунингдек хар бир 8 та Пахта саноати меҳнатни муҳофаза қилиш вакиллари, корхонанинг фаолияти, ходимларга яратилган меҳнат шароитлари юзасидан бевосита пахта саноатида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тушунчалар бердилар.
Баҳс ва мунозараларга бой тарзда ўтган тадбирда, иштирокчилар “Меҳнат муҳофазаси тўғрисида”ги Қонуннинг афзалликлари, имтиёз ва бошқа янгиликлар ҳақида сўзга чиқиб, ушбу Қонун ўз вақтида қабул қилинганлиги, унда меҳнаткашларга соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратишда кўпгина янгиликлар киритилганлигини таъкидлаб ўтдилар ва ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олдилар.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: