“Ўзбеккўмир” АЖда “Маънавият соати” ўтказилди

Yangiliklar

2“Ўзбеккўмир” АЖ Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан 2016 йил 18 ноябрь куни “Ўзбеккўмир” АЖ филиаллари ва унитар корхоналарида меҳнат қилаётган ишчи-ходимлар – “Устозлар ва шогирдлар” учун Ангрен шаҳридаги “ОСИЁ” тантаналар залида “Маънавият соати” ўтказилди. Ушбу тадбирда Мустақиллик йилларида “Ўзбеккўмир” АЖда олиб борилган ишлар, бугунги кунда фаолият юритаётган малакали ходимлар фаолияти эътироф этилди.

“Ўзбеккўмир” АЖ Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси А.Каюмов “Маънавият соати”ни кириш сўзи билан очиб берди.

Тадбирда Ўзбекистон ҳалқ артисти Теша Мўминов ва “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси лирик хонандаси Жамшид Жўраевлар қатнашдилар.

Сўзга чиққан “Кўмир кон қурилиш” унитар корхонаси раҳбари А.Маннопов бу каби “Маънавият соат”лари жойларда ҳам ўтказилаётганлигини, шу жумладан ушбу тадбир “Ўзбеккўмир” АЖ корхоналарида меҳнат қилаётган ишчи ходимларга бағишланганлигига тўхталди

Ўзбекистон халқ артисти Теша Мўминов ўз ижодидаги устозлари тўғрисида гапириб берди ҳамда актёрлик санъатидаги, ўйнаган ролларидан парчалар ижро этди.

Тадбирда Давлат мукофоти совриндорлари – “Ангрен кўмир кони” филиалидан А.Рустамқулов, “Белазкўмир” филиалидан К.Боймуродов, “Ангрен кўмир кони” филиалида 50 йилдан бери меҳнат қилаётган А.Абдусатторов, “УЖДТ” филиалидан электровоз машинисти Ф.Шерматовлар сўзга чиқдилар.

“Ўзбекнаво” лирик хонандаси Жамшид Жўраев ижросидаги қўшиқлар барчага манзур бўлди.1

Print Friendly, PDF & Email