“Конституция ва миллий қадриятларимиз” мавзусида маданий-маърифий тадбир ўтказилди

Yangiliklar

7Мустақил ва суверен Ўзбекистон давлатининг ташкил топиши ва ривожланиши, унинг халқаро майдонда муносиб обрў-эътибор қозониши, мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятини қуриш йўлида мустаҳкам замин бўлган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма тўрт йиллигини нишонлашда касаба уюшмаларининг фаол иштирокини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2016 йил 21 ноябрдаги
5-23 “с”-сонли Раёсат қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2016 йилнинг 24 ноябрь куни Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан Тошкент Давлат аграр университетида “Конституция ва миллий қадриятларимиз” мавзусида маданий-маърифий тадбир ўтказилди.

Ушбу тадбирда вилоятдаги барча туман, шаҳар тармоқ касаба уюшма раислари, талабалар, аъзо ташкилот вакиллари иштирок этди.

Тадбирни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Кенгаши раиси Ш.Собиров сўзга чиқиб қуйидагиларни таъкидлади:

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилиниши шахс, жамият, давлат муносабатларни тартибга солишда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилди.

Ўзбекистон давлатининг ўз олдига қўйган муҳим вазифаларидан бири ўз фуқароларининг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлаш, таъминлаш ва уни ҳимоялашдир”

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси кафедра мудири Ш.Зулфиқоров сўзга чиқиб, мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва эркин фуқаролик жамияти барпо этишнинг ҳуқуқий кафолати ва мустаҳкам пойдевори бўлиб келаётган Бош қомусимиз – барча иқтисодий-сиёсий, ҳуқуқий-маънавий ислоҳотларнинг тамал тоши, жамият тараққиёти ва халқ фаровонлигининг асоси эканлиги таъкидланди.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси миллий тараққиёт йўлини белгилаб берувчи инсонпарвар, халқчил қомус сифатида барча соҳаларда кенг имкониятлар эшигини очиб берди. Конституция миллий қадриятларимиз асосига қурилган, ўзида халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган жиҳатларини акс эттиради.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг яратилиш тарихи, унинг демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш ва инсон манфаатларини таъминлашдаги аҳамияти, халқчиллиги, халқаро ҳуқуқ нормаларига мослиги, ўзига хос жиҳатлари ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Бизнинг жамиятимизда инсон энг бебаҳо қадриятдир, унинг тинмай ўсиб бораётган моддий ва маънавий эҳтиёжини қондириш давлат органларининг энг олий мақсадидир.

Ўзбекистонда ўрнатилган ижтимоий ва давлат тузуми ўзбек халқи тарихида биринчи бўлиб халқ оммасига ижтимоий муносабат ижодкорлари, шунингдек, ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий муносабатларнинг бутун тизими билан кафолатланган жуда кенг демократик ҳуқуқ ва эркинликлар эгасига айлантирди.

Мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва эркин фуқаролик жамияти барпо этишнинг ҳуқуқий кафолати ва мустаҳкам пойдевори бўлиб келаётган Бош қомусимиз – барча иқтисодий-сиёсий, ҳуқуқий-маънавий ислоҳотларнинг тамал тоши, жамият тараққиёти ва халқ фаровонлигининг асоси эканлиги таъкидланди.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси миллий тараққиёт йўлини белгилаб берувчи инсонпарвар, халқчил қомус сифатида барча соҳаларда кенг имкониятлар эшигини очиб берди. Конституция миллий қадриятларимиз асосига қурилган, ўзида халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган жиҳатларини акс эттиради.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари шахс ҳуқуқий мақомини асосини ифодалаб, барча фуқароларни ўз ҳуқуқларидан фаол фойдаланишга имкон беради.

Тадбирда таъкидланганидек, бугунги кунда Конституция ва қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқлар, эркинликлар ва мажбуриятларни тушунтириш, тарғибот-ташвиқот ишлари узлуксиз давом эттирилишига ҳар қачонгидан-да кўпроқ аҳамият қаратилмоқда. Бош қомусимиз мактабгача таълим муассасаларидан тортиб, умумтаълим мактаблари, академик лицей ва коллежларда, олий ўқув юртларида ўқитилаётир.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг яратилиш тарихи, унинг демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш ва инсон манфаатларини таъминлашдаги аҳамияти, халқчиллиги, халқаро ҳуқуқ нормаларига мослиги, ўзига хос жиҳатлари ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Print Friendly, PDF & Email