Янги қонун омма эътиборида

Yangiliklar

Тошb971e8955ff284a025e427469b50кент вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан «Ўзметкомбинат» АЖнинг Ёшлар марказида «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳиятига бағишланган ўқув-семинар ташкил этилди. Унда «Ўзметкомбинат» АЖ ишчи-ходимлари, меҳнат муҳофазаси мутахассислари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича сайланган вакиллари ҳамда Бекобод шаҳар ва туманидан касаба уюшмаси соҳалари аъзолари иштирок этди.

Тадбир аввалида “Ўзметкомбинат” АЖ касаба уюшма қўмитаси раиси Илҳом Қурбонов янги таҳрирдаги Қонун мазмун-моҳиятига тўхталиб, мазкур қонун ишчи-ходимларнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоялашда, меҳнат шароитларини янада яхшилаш ва меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишининг олдини олишда муҳим аҳамият касб этишига эътиборни қаратди.

Кези келганда, мазкур қонуннинг қабул қилинишида меҳнат қонунчилигини тартибга солиш соҳасидаги халқаро тажрибани ўрганиш, хорижий давлатларнинг қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш натижалари ҳисобга олинганлигини таъкидлаш жоиз. Чунончи, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормалари, меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги соҳасидаги Халқаро меҳнат ташкилотининг конвенциялари ва тавсиялари инобатга олиниб, 20 дан ортиқ хорижий, жумладан, Европа иттифоқи  мамлакатлари, Япония, Жанубий Корея ва бошқа давлатларнинг тажрибаси инобатга олинди.

Семинарда Тошкент вилояти, Меҳнат Бош бошқармаси давлат меҳнат техник инспектори Д.Юлдашев, Металлургия соҳаси бўйича Республика кенгашининг бош мутахассиси М.Саъдуллаев ҳамда “Ўзметкомбинат” АЖнинг Меҳнат муҳофазаси бўлими бошлиғи М.Ким маърузаларида меҳнат муносабатларининг иштирокчилари иш берувчи ҳамда ходимнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқ кўрсатиб берилганлиги, меҳнатни муҳофаза қилинишини бошқариш тизими аудити, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касаллигига чалинишини текшириш ва ҳисобга олиш масалаларига оид янги тушунчалар киритилганлиги, шунингдек, олдинги қонундан бир қатор афзалликлари ҳамда қулайликлари билан фарқ қилиши таъкидлаб ўтдилар.

Қонунда меҳнат шароитлари бўйича иш ўринларини шаҳодатлаш, меҳнат шароитлари давлат экспертизаси талаблари ҳам киритилган бўлиб, бу ходимларга зарарли ва хавфли меҳнат шароитларида ишлаганлиги учун кафолатлар ҳамда компенсациялар берилишининг тўғрилигини белгилаш, ходимларнинг ҳақиқий меҳнат шароитларини баҳолашда қўл келади. Жумладан, Қонуннинг 4-моддасида меҳнат муҳофазасида қўлланиладиган асосий тушунчалар кенг ёритиб берилган.

Очиқ мулоқот асноси иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга тўлиқ жавоб олдилар

 

Print Friendly, PDF & Email