Фермерлар учун ўқув-семинар

Янгиликлар

Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Чиноз кенгаши томонидан Чиноз тумани Олмазор қишлоқ хўжалик касб-хунар коллежида жорий йилнинг 11 ноябрида “Ер майдонларини оптималлаштирилиши натижасида ташкил этилаётган янги фермер хўжаликларида меҳнат муносабатларини расмийлаштириш, касаба уюшмаси ташкилотини тузиш ва жамоа шартномасини имзолаш орқали ходимларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш мақсадида “Касаба уюшмаларининг фаолиятлари, ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ва меҳнат муҳофазаси масалалари, шунингдек Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган Конвенциялари талаблари ҳамда халқаро меҳнат стандартларини жорий этиш” мавзусида тумандаги фермер хужаликлари  рахбарлари учун ўқув-семинари ўтказилди. Ўқув-семинарда янги ташкил этилган фермер хўжаликларда ишловчиларни касаба уюшмаларига жалб этиш, жамоа шартномаларни қабул қилиш, ходимларни ижтимоий ҳуқуқий ҳимоясини олиб бориш ҳақида тушунчалар берилди. Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши раиси О.Акбаров мазкур мавзулар буйича тегишли маълумотларни берди, ҳамда семинар иштирокчиларни қизиқтирган саволларига жавоб берди.

Print Friendly, PDF & Email