Жорий йилнинг 31 октябрида ЎзКУФКнинг Ўқув марказида Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан “Ўз касбининг моҳир эгалари” танлови ғолиблари тақдирланди. Ушбу тадбир ташкилотчилари томонидан танлов ғолибларини аниқлашда ходимларнинг ўз касбига бўлган фидойилиги ва ижодкорлик қобилиятларига алоҳида аҳамият берилганлиги қайд этиб ўтилди.
Ташкилот ва муассасаларида кўп йиллардан буён самарали меҳнат қилиб келаётган, ўз соҳасида салмоқли ютуқларга эришган, «Устоз-шогирд» анъаналарига асосан ўз касбининг сир-асрорларини ёшларга ўргатиб, ўз соҳасининг малакали давомчиларини тайёрлаётган, меҳнат жамоаси орасида обрў-эътиборга эга бўлган ғолибликни қўлга киритди.
— Ғолиб деб топилганлар ичида менинг ҳам борлигим, эътибор ва эътирофдан беҳад хурсандман, — дейди “Халқ банки” Тошкент вилояти Оққўрғон филали касса амалиёти бўлими касса мудири Муқаддас Мақсудова. Бу рағбат кейинги фаолиятимда менга куч ва ғайрат, шижоат бағишлайди.
Тадбир сўнгида 14 нафар вилоят босқичи ғолиблари диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: