Янгийул туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма кўмитаси томонидан Алишер Навоий истироҳат боғида “Соғлом турмуш тарзи”, “Ёшларда гигиеник қоидаларни шакллантириш”, “Хомиладор аёлларни парвариши” мавзуида Янгийул туманида жойлашган 18та худудий Қишлоқ Врачлик Пунктлари қатнашдилар. Бу тадбирда Маҳалла фаоллари, умумтаълим мактаб ўқувчилар ва ўқитувчиллари, мактабгача таълим муассасалари ва тиббиёт ходимлари иштирок этишди.
Тадбирнинг асосий мақсади “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш, “Оналар ва болалар соғлом турмуш тарзи”ни тарғиб этиш , “Шахсий гигиена”, “Аёлларнинг хомиладорлик давридаги холати” ,“Соғлом турмуш тарзи” , саломатлик ахамиятини ёшлар онгига сингдиришдан иборат бўлди. Янгийул туманидаги барча Қишлоқ Врачлик Пунктлари томонидан саҳна кўринишидаги кичик лавхалар қўйилди. Томошабинларда бу лавҳалар катта қизиқиш уйғотди ўзларининг соғлом турмуш тарзларига катта эътибор бериш, салбий одатлардан ўзларини ва оила аъзоларини асраш борасида маънавий-маърифий онгларини оширдилар. Ушбу тадбирда сахна лавхалари буйича 3 та наминация буйича курик танлов килиниб, тадбирнинг охирида энг яхши лавха кўрсатган Қишлоқ Врачлик Пунктлари иштирокчиларига 1 ўрин Янгийул туманидаги Гулбахор ҚВП, 2 ўрин Навбахор ҚВП, 3 ўрин Янги хаёт ҚВП қатнашчиларга Янгийул туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитаси томонидан қимматбаҳо совғалари тантанали равишда топширилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: