“Ўзметкомбинат” АЖда семинар ўтказилди

Янгиликлар

dsc_5804 2016 йил 6 октябрь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан ХМТнинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари учун Бюроси билан ҳамкорликда республикадаги энг йирик корхоналардан бири бўлган “Ўзметкобинат” АЖда касаба уюшма фаоллари учун 7 октябрь – Бутунжаҳон Муносиб меҳнат кунига бағишланган семинар ташкил этилди. 

Унда Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ҳамда Металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши мутахассислари иштирокида “Акциядорлик жамиятида меҳнат муносабатларини тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари” ҳамда “Металлургия ва машинасозлик тармоқларида меҳнат муҳофазасининг долзарб масалалари” муҳокама этилди. Шунингдек, ўзаро тажриба алмашув мақсадида фаолларга нефт-газ тармоғи тизимидаги хўжалик бирлашмаларида мослашувчан жамоа шартномаларини жорий этиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Халқаро меҳнат ташкилотининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари учун Бюроси бош мутахассиси С.Гловацкас иштирокчиларни Халқаро меҳнат ташкилотининг “Меҳнат соҳаси истиқболларига тегишли юз йиллик ташаббуси” билан таништирди.

Тадбирда шунингдек, корхона бошланғич касаба уюшма ташкилоти раиси И.Қурбоновнинг ходимлар ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоялаш борасида касаба уюшма қўмитаси томонидан олиб борилаётган ишлар тўғрисидаги маърузаси тингланди.

Семинар ишида Металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси А.Хакулов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ташкилий ишлар бўлими мудири Р.Самарбеков, Тошкент вилоятикасаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси Ш.Собировлар иштирок этишди.

????????????????????????????????????

dsc_5778

 

Print Friendly, PDF & Email