Велотрекчиларимиз Бангкокда совриндор бўлишди

Yangiliklar

img_2306Таиланднинг Бангкок шаҳри 7-9 октябрь кунлари оралиғида ўтказилган велотрек бўйича Осиё минтақасидаги мамлакатлар миқёсидаги мусобақага мезбонлик қилди. Ушбу нуфузли мусобақада Осиё минтақасининг Индонезия, Таиланд, Малайзия, Япония, Корея, Сингапур, Қозоғистон, Эрон каби 15 та давлатлари қатори ҳамюртларимиз ҳам муносиб иштирок этишди. Халқаро велоспортчилар иттифоқи (UCI) вакили, мусобақа бош ҳаками, Чан Фредирик бошчилигидаги ҳакамлар мусобақа жараёнларини одилона баҳолаб боришди. Ушбу муосабақада ёшлар, ўсмир ёшдаги ўғил ва қизлар велотрекнинг омниум, спринт, яккалик, кейрин турлари бўйича баҳслашдилар.
Ушбу мусобақада иштирок этган ҳамюртларимиз якунда 2 та бронза ва 1 та кумуш жами 3 та медални қўлга киритишди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси вакили Ольга Жантуганова (Чирчиқ олимпия захиралари коллежи ўқувчиси) велотрекнинг яккалик пойгаларида кумуш медали, спринт йўналишида бронза медали соҳибига айланди.
Велотрек бўйича Тошкент мактаби вакили Андрей Измайлов 4 километрга яккалик пойгаларида учинчи ўринни банд этди.
Осиё кубогида муносиб иштирок этган ҳамюртларимиз жорий йилнинг ноябрь ойида Шотландиянинг Глазгов шаҳрида ўтказиладиган Жаҳон чемпионати баҳсларида иштирок этадилар.img_0635

Print Friendly, PDF & Email