Эл-юртнинг тинчлиги, эрки ва озодлиги учун курашган инсонларни хотирлаш, Ватанимиз осойишталигини, фаровон ҳаётини ҳимоя қилишда мардлик ва шижоат кўрсатган инсонларни эъзозлаш касаба уюшма ташкилотларининг доимий эътиборида.“Касаба уюшмалари – фахрийларга!” акцияси доирасидаги ушбу тадбирлар орқали нафақат, Хотира ва қадрлаш куни, Ватан ҳимоячилари куни, Наврўз умумхалқ байрамлари арафасида, балки бутун йил давомида кекса-нуронийлар, Улуғ Ватан уруши қатнашчилари, ижтимоий ҳимояталаб аҳоли вакиллари ҳолидан хабар олиниб, касаба уюшма ташкилотлари томонидан уларга манзилли ёрдамлар кўрсатилмоқда.
Шунингдек, акция доирасида касаба уюшма ташкилотлари томонидан ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, дори-дармонлар билан таъминлаш, коммунал хизматлар харажатларини қоплаш, уй-жойларини таъмирлаш, соғломлаштириш, парвариш кўрсатиш каби тадбирлар ташкил этилмоқда. Акция доирасидаги тадбирларда уруш ва меҳнат фахрийлари, бой ҳаётий тажрибага эга кекса авлод вакилларига эъзоз кўрсатилмоқда.
Жумладан, “Устоз ва мураббийлар куни” муносабати билан жорий йил 1-октябрь куни Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Оққўрғон тумани Кенгаши фаоллари “Нуроний” жамғармаси туман бўлими билан ҳамкорликда Улуғ Ватан уруши қатнашчиси 96 ёшли Файзулла Нурматов хонадонига ташриф буюриб, моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида отахон ҳолидан хабар олдилар ҳамда совға сифатида озиқ-овқат тўплами тақдим этилди.
Етти нафар фарзандни ҳамда кўплаб набираларни тарбиялаб вояга етказган Файзулла ота меҳмонларга Улуғ Ватан уруши хотираларидан сўзлаб берар экан, бугунги доруломон кунларга шукроналик келтирди ҳамда миннатдорчилик билдирди.
— Бу каби тадбирлар Тошкент вилоятининг барча ҳудудларида, хусусан, Саховат ва Мурувват уйларида ҳам ташкил этилиб, кексалар, жисмоний имконияти чекланган ҳамда ёлғиз инсонлар моддий ва маънавий қўллаб-қувватланмоқда. Корхона, ташкилот ва муассасалар бошланғич касаба уюшма қўмиталари томонидан эса ҳозирда нафақада бўлган уруш қатнашчилари ва меҳнат фахрийлари, кекса авлод вакиллари, жангчи-фахрийлар (байналмилалчилар) учун театр, концертларга ташрифлар ва бошқа маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда, шунингдек, улар моддий ва маънавий рағбатлантирилмоқда. Бир сўз билан айтганда “Касаба уюшмалари – фахрийларга” акцияси давом этмоқда, — дейди Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши Маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими мудири Шаҳноза Одилхонова.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: