“Истиқлол ғунчалар” кўрик танловининг Тошкент вилояти босқичи

Yangiliklar

img_6409“Санъат – элларни, дилларни, кўнгил ришталарини бири-бирига боғлайди”, -дейди  доно халқимиз. Дарҳақиқат бугунги кунда санъатга ошуфта бўлмаган, унинг нозик, инсон кўнглига ором ва эзгулик бахш этувчи сеҳрига ошно бўлмаган  кишини топиш қийин. “Соғлом она ва бола” йилига бағишлаб ҳамда “Касаба уюшмалари – болаларга” акцияси доирасида ташкил этилган “Истиқлол ғунчалар” кўрик-танловида ёш авлодни бадиий ҳаваскорликка ва санъатга жалб этиш орқали уларда миллий ва маданий анъаналарга ҳурмат туйғуларини, эстетик дидни шакллантириш орқали ҳар томонлама комил инсон бўлиб етишишларига ҳисса қўшиш, маданият муассасаларида фаолият юритаётган болалар бадиий жамоаларидаги иқтидорларни аниқлаш, уларни қўллаб-қувватлаш  мақсадида  ушбу кўрик-танловининг ҳар икки йилда ўтказилиши анъанага айланган.

Кўрик танловни ўтказишдан мақсад – ёш авлодни бадиий ҳаваскорликка ва санъатга жалб этиш орқали уларда Ватанга муҳаббат, миллий ва маданий анъаналарга ҳурмат туйғуларини шакллантириш, уларни ҳар томонлама комил инсон бўлиб етишишларига ҳисса қўшиш, маданият муассасаларида фаолият юритаётган болалар бадиий жамоаларидаги иқтидор эгаларини қўллаб-қувватлашдир.

Кўрик-танлов 2 босқичда ўтказилди: биринчи босқич, туман-шаҳарлардаги корхона, ташкилотлар  тасарруфида  бўлган маданият муассасалари ҳамда мавжуд маданият ва аҳоли дам олиш марказларидаги бадиий жамоалар ўртасида жорий йилнинг 15-21 сентябрь кунлари  ўтказилди. Туман-шаҳар босқичида мингдан ортиқ иқтидорли болалар иштироки қамраб олинди. Ушбу йўналишнинг 2 босқичи  яъни  вилоят босқичи 13 октябрда Олмалиқ шаҳридаги «Олмалиқ кон-металлургия  комбинати» АЖ га қарашли «Металлург» маданият саройида бўлиб ўтди. Кўрик-танловни Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси Ш.Собиров очиб берди. Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Маданий — маърифий ва спорт ишлари бўлими  мудири Л.Холмўминова иштирок этди.

Ушбу кўрик-танловда  барча туман, шаҳарлардан ҳамда тасарруфида маданият саройлари бўлган корхона ва ташкилотлардан жами 200дан зиёд
7 ёшдан 16 ёшгача бўлган иқтидорли болалар 4 йўналиш бўйича иштирок этдилар. Иштирокчилар нуфузли ҳакамлар ҳайати томонидан баҳолаб борилди:

-Анъанавий ижрочилик йўналишида 1-ўринни Хуршид Пардаев (Паркент тумани)

-Эстрада қўшиқчилиги йўналишида 1-ўринни Шухрат Миртурғунов (Паркент тумани)

-Якка ва  ансамбль чолғу ижрочилиги  йўналишида 1-ўринни «Зарб» гуруҳи (Олмалиқ шаҳар)

-Якка ва жамоа рақси  ижрочилиги йўналишида   1-ўринни «Эдельвейс» гуруҳи қўлга киритдилар.

Ғолибларга ва иштирокчи барча болаларга Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан совғалар ҳамда дипломлар тақдим этилди.

Ғолиблар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан октябрь ойида ўтказиладиган «Истиқлол ғунчалари» кўрик-танловининг Республика босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.

img_6394
img_6446 img_6400img_6499img_6402

img_6410

Print Friendly, PDF & Email