1993 йилнинг 6 майида қабул қилинган «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, яқинда унинг янги таҳрири тасдиқланди. Янги таҳрирдаги қонун 36 та моддадан иборат бўлиб, унда меҳнат муҳофазасига оид кўплаб долзарб масалалар қамраб олинган.
Таъкидлаш керакки, қонун лойиҳаси Меҳнат вазирлиги томонидан ишлаб чиқилиб, кенг жамоатчилик, жумладан, касаба уюшма ташкилотлари мутахассислари томонидан муҳокама қилинди. Лойиҳани шакллантиришда кўплаб таклифлар инобатга олинди. Янги қонунга илгари кўзда тутилмаган бир қатор моддалар қўшилган. Бу меъёрлар меҳнатни муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш, иш берувчи ва ходимларнинг соҳага оид талабларни бажариш бўйича масъулиятини кучайтириш, қулай меҳнат шароитини яратиш ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли талабларнинг амалга оширилиши устидан назоратни кучайтириш, касаба уюшма мутахассисларининг бахтсиз ҳодиса ва касб касалликларини текшириш жараёнида иштирок этиши орқали соҳадаги жамоатчилик назорати самарадорлигини кучайтиришга йўналтирилган.
Жумладан, иш ўринларини меҳнат шароитлари бўйича шаҳодатдан ўтказиш, меҳнатнинг муҳофаза қилинишини бошқариш тизими аудити масалалари тартибга келтирилганлиги диққатга сазовордир. Яна шуни таъкидлаш жоизки, соҳадаги жамоат назоратини амалга оширишда кенг жамоатчилик ва касаба уюшмалари иштирокининг аниқ механизми белгиланиб, уларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлган ҳуқуқлари қонуннинг 31-моддасида белгилаб қўйилган.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: