Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 январдаги 02/7-28 сонли “Қишлоқ хўжалигида ишчиларни меҳнат шароитлари, бандлиги ва ижтимоий ҳимоясини 2016-2018 йилларда ривожлантириш масалалари бўйича чора-тадбирлари режаси” ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши билан Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги ўртасида 2016-2018 йиллар учун тузилган Тармоқ Келишуви бандларининг ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаларида тасдиқланган дастур асосида “Саломатлик-3” лойиҳасини амалга ошириш марказий бюроси вакиллари, тармоқ Республика кенгаши ва Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашлари ходимлари иштирокида Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Ўзбекистон томонидан ратификация қилинган Конвенцияларини ўргатиш бўйича тайёрланган тренерлар томонидан “Болалар меҳнати хамда мажбурий меҳнатнинг олдини олиш жиҳатлари” мавзусида семинар-йиғилишлар ўтказилди.
Мазкур дастур доирасида 2016 йилнинг 29 сентябр куни Тошкент вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ва тасарруфидаги тиббиёт муассасалари бош шифокорлари, уларнинг ўринбосарлари ҳамда бош хамширалар иштирокида ўтказилган семинарда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раис ўринбосари Г.Тохтаева, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Тошкент вилояти бўйича масъул ташкилотчиси З.Атаходжаев, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг бош мутахассиси З.Алиевлар ўз маърузалари билан қатнашдилар.
Семинар-йиғилиши иштирокчиларига Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан мажбурий ва болалар меҳнатини олдини олишга доир ишлаб чиқилган тавсиялар тушунтирилди ва саволларга жавоблар берилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: