Республикамизнинг биринчи Президенти Ислом Абдуганиевич Каримовнинг Ўқитувчилар ва мураббийлар куни муносабати билан йўллаган табригида таълим ходимлари “таълим соҳасининг оғир, айни вақтида шарафли юкини ўз елкасида кўтариб келаётган, менинг энг яқин маслакдош ва кўмакчиларим”, деган эдилар.
Ана шундай юксак эътирофга сазовор бўлган, таълим соҳа ҳақиқатдан ҳам буюк келажак асосини яратган қудратли механизмдир. Таълим ва фан ходимлари эса келажак авлодларнинг мурғак қалбларига маънавият ва маърифат уруғини қадовчи буюк бунёдкорлардир!
Шундай экан, ушбу соҳа ходимлари зиммасига ёш авлодни бугунги кун талаблари даражасида тарбиялаш, саломатлигини мустаҳкамлаш, униб-ўсаётган ўғил-қизларнинг дунёдаги ҳеч бир мамлакат болаларидан кам бўлмаслигига эришишдай оламшумумул масъулият юкланди.
2016-йил 28-сентябр куни Охангарон туманидаги 6-сонли мусика ва санъат мактаби фаоллар залида “Ўқитувчи ва мураббийлар” куни муносабати билан “Сизга таъзим азиз устозлар!” деб номланган маънавият соати булиб ўтди. Маънавият соатига тумандаги барча умум таълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасалари рахбарлари ҳамда фаоллари иштирок этди. Таълим тизимига муносиб хисса қўшган фаол, илғор ўқитувчилар ва мураббийлар туман касаба уюшмасининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: