Ўртачирчиқ туманида веломарафон ўтказилди.

Yangiliklar

img_1905Ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, айниқса, спортга хусусан велоспортга қизиқишларини ошириш,  мақсадида 2008 йилдан буён анъанавий тарзда  “Камолот-тур” веломарафони “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят бўлими ҳамда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши билан ҳамкорликда ўтказилиб келинмоқда.

Ёшларни спортга оммавий равишда жалб этиш,  улар ўртасида ўзаро дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш мақсадида мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан жорий йилнинг 22 сентябрь куни Ўртачирчиқ туманида веломарафоннинг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, веломарафонда иштирок этувчи ёшлар сони йилдан йилга кўпайиб бормоқда. Бу эса ёшлар ўртасида спортнинг мазкур турига қизиқиш янада ортганидан далолат беради.

Муросасиз кечган баҳслар натижаларига  кўра  9-14 ёш тоифасида 1-ўринни М.Салимжонов (Oлмалиқ шаҳар), 2-ўринни Ш.Абдукаримов (Oлмалиқ шаҳар), 3-ўринни О.Неъматқулов (Оққўрғон тумани), 15-17 ёш тоифасида 1-ўринни Ш.Тўрахонов (Қуйичирчиқ тумани), 2-ўринни Ш. Маматқулов (Oлмалиқ шаҳар), 3-ўринни Ш.Турсунбоев (Oлмалиқ шаҳар), 18-30 ёш тоифсида 1-ўринни  З.Ахмедов (Ўртачирчиқ тумани ), 2-ўринни Н.Шомахмудов (Паркент тумани), 3-ўринни У.Ўринбоев (Паркент тумани ) велоспортчилари қўлга киритиб, Республика босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритдилар.

Мусобақа якунида ғолибликни қўлга киритган ва фаол иштирок этган ёш велопойгачилар вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

img_1950 img_2040

Print Friendly, PDF & Email