Давра суҳбати қизғин давом этмоқда.

Yangiliklar

Мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий тизимида юз бераётган туб ислоҳотларни амалга оширишга кўмаклашиш, жамиятда шаклланаётган янгича ишлаб чиқариш муносабатлари, миллий қадриятларимиз ҳамда маънавиятимизни тиклаш, меҳнаткашларни ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш билан боғлиқ масалалар касаба уюшмалари фаолиятининг асосий йўналишларидан бири саналади.
Касаба уюшмаларининг бозор иқтисодиёти шароитидаги яна бир бош вазифаларидан бири бу, меҳнаткашларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоялашни таъминлаб боришдир. Шунинг учун уларни эъзозлаш, ҳурматини жойига қўйиш, жойларда ҳуқуқларини ҳимоя қилиш касаба уюшмаларининг шарафли ишлари бўлиб келмоқда.
Тошкент вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий ва меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишда режа асосида фаолият кўрсатиб келинмоқда.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2016 йил 20 январдаги “Ўзбекистон Республикасида 2016 йил ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури”нинг 6-7-бандларида белгиланган чора-тадбирлар ижросини таъминлаш бўйича йиғилиш баёни қабул қилинган.
Мазкур йиғилиш баёнига асосан Бирлашма Кенгаши ҳамда ҳудудий Адлия ва Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бошқармалари томонидан корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият юритаётган ёш ходимларнинг меҳнат қонунчилиги билимларини ошириш мақсадида меҳнат ҳуқуқи мавзусида давра суҳбатларини ўтказиш бўйича туман (шаҳар) ва корхоналар кесимида режа жадвал ишлаб чиқилди.
Мазкур режа жадвал асосида жорий йилнинг 9 сентябрь куни соат 10:00да Чирчиқ шаҳар “Саноат касб-ҳунар коллежи”да давра суҳбати бўлиб ўтди. Давра суҳбатида Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Давлат муассасалари ва жамоат ташкилотлари ходимлари тиббиёт муассасалари ҳамда таълим муассасалари ходимлари бўлими нозирлари ва ёш ходимларнинг 350 нафари ўқув семинарида иштирок этишди. Ўқув семинари иштирокчиларини қизиқтирган меҳнат қонунчилигига оид 20дан ортиқ саволларига қонун доирасида мутахассислар томонидан жавоблар берилди.
Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан ижтимоий адолатни қарор топиши, меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий кафолатларини таъминлаш ишлари режа жадал асосида давом этмоқда.

Print Friendly, PDF & Email