ХОТИРА ДАРСИ

Янгиликлар

57cc1b16cdd51Қуйичирчиқ туманидаги 51 та умумтаълим мактабларида барча мактабгача таълим муассасаларда, мактабдан ташқари таълим муассасаларда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримов хотирасига бағишлаб «Хотира дарси» ўтказилди. муҳтарам Юртбошимизнинг мамлакатимиз тарихидаги ўрни, у кишнинг оламшумул ислоҳотлари, айниқса ижтимоий соҳага берган юксак эътибори акс этган. Ана шу маъруза машғулотлар бошланишидан аввал ўқувчиларга мактаб директорлари тарафидан ўқиб эшиттирилди.

Шунингдек, синфхоналарда мамлакатимизнинг мустақиллик йилларидаги юксалиш даври мультимедиа воситасида намойиш этилди”. Ўқув йили бошланган кун шу пайтга қадар анъанавий тарзда “Билимлар куни” деб юритиб келинган ва мамлакатдаги юртимиздаги барча умумтаълим мактабларида илк машғулотлар “Мустақиллик дарслари” бўлган. Бу йил эса Мамлакатимизнинг биринчи президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг вафоти муносабати билан мазкур анъана ўзгарди. “Президентимизнинг ёрқин хотираси, у кишининг мамлакатимиз тараққиётидаги беқиёс ўрнини ўқувчиларга тушунтира билиш бизнинг бурчимиздир. Шу мақсадда  Қуйичирчиқ туманидаги умумтаълим мактабларида ўқув йили бошланишини “Хотира дарслари” кўринишида ташкил этилди” “Мазкур дарслар орқали муҳтарам Президентимизнинг Ўзбекистон мустақиллиги, халқ озодлиги йўлида кўрсатган фидойилиги, она-юртга муҳаббат, миллат олдидаги юксак хизматлари ёшлар онги ва қалбига сингдирилади” дейилади. «Ҳотира дарси»да Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг асосчиси, буюк сиёсатчи ва ўзбек ҳалқининг отаси Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг пок хотирасини абадийлаштириш ва улар томонидан ишлаб чиқилган дунё мамлакатлари орасида тараққиёт стратегияси деб ном олган «Ўзбек модели» асосида обод ва озод Ватан қуриш ғоясини ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш ва ўсиб келаётган ёш авлодни муҳтарам И.А.Каримовнинг ҳақиқий ворислари бўлиб камол топишлари тўғрисида маърузалар ўтказилди.

 Маърузалардан сўнг, муҳтаррам юртбошимиз томонидан малакатимизнинг ҳар бир соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар ва янгиликлар тўғрисидаги «Эртанги кун бизники, марра бизники» номли маҳсус тайёрланган видео ролик намойиш этилди. Дарс мобайнида ўқувчи ёшлар муҳтаррам юртбошимиз томонидан ўта қисқа давр мобайнида асрларга таътигулик фаолияти бўйича ўзларининг фикрлари ва дил изхорларини билдириб ўтдилар. Шунингдек бу йил                  1-синфга қадам қўйган ўқувчиларга марҳум Президентнинг совғалари яъни Ўқув қуроллар ва ўқув сумкалари топширилди.

Print Friendly, PDF & Email