Президентимизни хотирлаб.

Yangiliklar

?????????????Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Янгийўл тумани кенгаши томонидан 45-умумий ўрта таълим мактабининг 9-синфларида Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуганиевич Каримовнинг порлоқ хотирасига бағишланган “Хотира дарси” ўтказилди.

Ислом Каримов мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси, юртимизни собиқ мустабид тузум карамлигидан озод қилиб, ўзбек халқининг азалий орзуси озодлиги, фаровонлигини, тинчлигини, тарихини, миллий урф-одатларини, миллий қадриятларни тиклаб берди, давлатимизни замонавий асосда тараққий эттириш стратегиясини, дунёда “Ўзбек модели” деган ном билан тан олинган ривожланиш йўлини ишлаб чиққан, жаҳон миқёсида катта обрў-эътибор қозонган, буюк давлат ва сиёсат арбоби сифатида Ватанимиз тарихида ўчмас ва ёрқин из қолдирганликлари ҳақида батафсил гапириб берди.

Дарс давомида юртбошимизнинг амалга оширган ишлари акс эттирилган видиороликлар намойиш этилди.

Дарс якунида мухтарам Президентимизнинг (хотирасига бағишлаб ўқувчилар ҳам дил изхорларини билдирдилар) “Фарзандларимиз биздан кўра кучли, билимли ва доно бўлишлари шарт” деган ибратли сўзларини амалда қўллаб онгу тафаккуримизни, дунёқарашимизни бутунлай ривожлантириб  Ватан равнақи учун сидқидилдан яхши ўқиймиз ва меҳнат қиламиз деган фикрларни билдирдилар.

Янгийўл тумани ХТМФМТ ва ТЭБ тасарруфидаги 45-умумий ўрта таълим мактабида 2016 йил  4 сентябр куни ўтказилган “Хотира” дарсидан лавхалар.

?????????????

?????????????

Print Friendly, PDF & Email