Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг порлоқ хотирасига бағишланган “Хотира дарси” ўтказилди.

Yangiliklar

Охангарон туманидаги барча таълим муассасаларида  2016-йил 4-сентябр куни Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг порлоқ хотирасига бағишланган “Хотира дарси” ўтказилди. Барча мактабларда мустақиллик дарси ўтилиши режалаштирилган айни пайтларда ҳаммангизнинг хабарингиз бор, халқимиз, Ватанимиз бошига оғир мусибат тушди. Муҳтарам Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов 2016 йилнинг 2 сентябрь куни вафот этдилар. Шу сабабли машғулотимизнинг номини улуғ раҳбаримизнинг Ватанимиз равнақи, халқимиз олдидаги буюк хизматларини ёдга олиш мақсадида “Хотира дарси”, деб аталди.

Ислом Абдуғаниевич Каримов мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси, юртимизни собиқ мустабид тузум қарамлигидан озод қилиб, уни замонавий асосда тараққий эттириш стратегиясини, дунёда “Ўзбек модели” деган ном билан тан олинган ривожланиш йўлини ишлаб чиққан, жаҳон миқёсида катта обрў-эътибор қозонган, буюк давлат ва сиёсат арбоби сифатида Ватанимиз тарихида ўчмас ва ёрқин из қолдирди.

Халқимиз ўзининг қисқа муддат- 25 йилда эришган барча ютуқ ва марраларини ҳақли равишда айнан Президент Ислом Каримов номи билан боғлайди ва шу улуғ инсоннинг беқиёс хизматлари деб биламиз. Барча 1-синф укувчиларига Президентимизнинг совғалари топширилди.

Print Friendly, PDF & Email