“Тозалик, озодалик – саломатлик гарови”

Янгиликлар

dsc04615“Соғлом она ва бола йили” ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан “Касаба уюшмалари–болаларга” акцияси доирасида “Тозалик, озодалик– саломатлик гарови” тадбири Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан жорий йилнинг 6 сентябрь куни Чиноз, Оққўрғон, Пискент туманларидаги қишлоқ мактабларида ташкил этилди.

 Чиноз, Оққўрғон, Пискент туманларидаги 900 нафар 1-синф ўқувчиларига Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан эсдалик совғалар (санитария-гигиеник пакетлар) тақдим этилди.

 “Тозалик, озодалик–саломатлик гарови” тадбирини ўтказишдан асосий мақсад–илк бор мактабга борадиган ўқувчиларга санитария-гигиена талаблари ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш. Атроф-муҳит, жамоат жойлари, мактаб, синф хоналарини, шахсий буюм, кийим-кечакларни тоза, озода тутиш қоидаларини етказиш, турли юқумли касалликлар тўғрисида болаларга дастлабки маълумотларни тушунтиришдан иборат” -деди вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши Маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими мудири Ш.Одилхонова

 Мактаб тиббиёт ходимлари томонидан юқумли касалликларни олдини олиш борасида риоя қилиниши лозим бўлган санитария-гигиена қоидалари бўйича тавсиялар берилди.

Пискент туманидаги 11-мактабнинг 1-синф ўқувчиси Аҳмаджонова Зиёда Касаба уюшмалари бирлашмаси Кенгаши томонидан тақдим этилган бундай туҳфалардан қувончи чексиз.

Кўргазма воситалари орқали ҳамда эртак қахрамонлари иштирокидаги ушбу тадбир болажонларда катта таасcурот қолдирди

dsc04574

Print Friendly, PDF & Email