Республикамиз Мустақиллигининг 25 йиллиги олдидан Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан жорий йилнинг 29 август куни вилоят Ички ишлар бош бошқармасида “Мустақиллик-олий неъмат” мавзусида маданий-маърифий тадбир ўтказилди.
“Касаба уюшмалари–болаларга” акцияси доирасида ўтказилган бу тадбирда хизматни ўташ даврида ҳалок бўлган ходимларнинг 57 нафар фарзандлари янги ўқув йили бошланиши олдидан моддий ва маънавий қўллаб-қувватланди.
Хайр-саховот ва меҳр-мурувват кўрсатиш халқимизга хос фазилат.
Ҳалок бўлган Ички ишлар ходимларининг мактаб ёшидаги фарзандларига эҳтиром кўрсатилиб, мактаб ўқув анжомлари вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси кенгаши томонидан байрам туҳфаси сифатида тақдим этилди.
Иштирокчилар бугунги доруломон кунларга шукроналик келтириб, мамлакатимизда давлатимиз томонидан ҳар бир соҳада яратилаётган кенг имкониятлар учун миннатдорликларини билдирдилар.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: