деди Тошкент вилояти Зангиота туманидаги 56-умутаълим мактаби ўқувчилари янги ўқув йилининг илк машғулоти – “Хотира дарси”да
“Эй болам, сенинг Ватанинг битта – барчамизга азиз, бетакрор мана шу Ўзбекистон. Ота-боболарингнинг хоки шу ерда ётибди. Шу муқаддас замин сенидунёга келтирган, сен уни обод этишинг, ҳимоя қилишинг шарт. Нафақат сенинг ўз ҳаётинг, балки сенга умид кўзини тикиб турган ота-онанг, опа-сингилларинг, ёш гўдаклар, нуроний қарияларимизнинг ҳаёти ҳам ана шу бурчингни нечоғлик адо этишингга боғлиқ”.
Зангиота туманидаги 56-умумтаълим мактабида “Хотира дарси” Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг мана шу дил сўзлари билан бошланди.
“Хотира дарси”да иштирок этган Зангиота тумани ҳокими З.Ортиқов, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, маҳалла фаоллари Ислом Каримов мамлакатимизда амалга оширилган улкан ислоҳотлар, тарихий ўзгариш ва янгиланишларнинг ташаббускори ҳамда раҳнамоси бўлганини алоҳида таъкидлади. Ватанимиз мустақиллигининг асосчиси, мамлакатимиз тараққиёт дастурини ишлаб чиққан ва миллий ривожланиш йўлини белгилаб берган буюк давлат арбобининг ёш авлодимизнинг ҳеч кимдан кам бўлмай улғайиши йўлида кўрсатган эътибор ва ғамхўрликлари ҳақида сўз юритилди.
– Президентимиз Ислом Каримов сиймосини, биз, ёшларга кўрсатган ғамхўрлигини ҳеч қачон унутмаймиз, – дейди мактабнинг 9-синф ўқувчиси Моҳигул Абдусаломова. – Мактабимизда замон талаблари даражасида таълим олишимиз учун барча шароит яратилган. Ўқув-лаборатория ва чет тили хоналари, спорт зали ва майдончаси зарур жиҳозлар билан тўлиқ таъминланган. Биз, бу имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда, янада яхши ўқишга, барча соҳаларда бор имкониятимизни ишга солиб, Ватанимизнинг бундан-да юксак марраларга эришишига ҳисса қўшамиз, деб ваъда берамиз.
Тошкент вилоятидаги 877 умумтаълим мактаби, 122 касб-ҳунар коллежи, 7 академик лицей ва Тошкент давлат аграр университетида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг порлоқ хотирасига бағишланган «Хотира дарслари» бўлиб ўтди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: