Ангренлик коллеж битирувчиси Шодиёна Абдумаликова ўсимликлар ва менераллардан тайёрланадиган доривор хом ашё етиштириш, тайёрлаш, қадоқлаш ва улгуржи сотиш бўйича якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини бошлади. Бу борада унга истеъмол товарлари ишлаб чикариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Ангрен шаҳар кенгаши яқиндан ёрдамга келди.
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан Тошкент вилоят уасаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши ташаббускорлигида ҳар бир туман ва шаҳарда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаси бўйича коллежлар битирувчилари учун 25 тадан иш ўрни яратишга бел боғланган эди. Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Ангрен шаҳар кенгаши ҳам борада хайрли ишларни амалга оширмокда.Хусусан, шаҳардаги тармоқ касаба уюшма ташкилотлари билан ҳамкорликда ишлабчиқилган дастурга мувофиқ жорий йилнинг май ва июнь ойларида Шодиёна сингари яна етти коллеж битирувчиси хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида янги иш ўрнига эга бўлди. Зарнигор Нишонова,Наргиза Қодирова,Сарвар Майнисов, Ахрор Абдураҳманов,ФарруҲ Абдураҳмановлар чакана савдо-сотик,ШохсанамМаткасимова сартарош,маникюр, педикюр,Сайфулло Ҳикматуллаев компютер дастурлари хизмати бўйича ўзларининг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйдилар.Уларга меҳнат дафтарчалари расмийлаштирилишида ҳам амалий ёрдам кўрсатилди.— Коллежни битирибоқ табиркорлик фаолиятимни бошлайман, деб саира ўйламагандим.Мамлакатимизда биз ёшларга кўрсатилаётган катта эътибор ва ғамҳўрлик туфайли ҳаётдаги мақсадаларида янада ойдинлашди,-дейди Шодиёна. Келгусида сотиладиган маҳсулот тури ва миқдорини –кўпайтириб,фаолиятимни янада кенгайтириш ниятидаман.
Айни кунларда касб-хунар коллежлари битирувчилари учун янги иш ўринлари яратиш,уларни хусусий тадбиркорликка жалб этиш, тадбиркорлик қилиш учун имтиёзли кредитлар олиш борасидаги имтиёз ва қулайликлар билан яқиндан таништириш мақсадида ҳамкорликда семинарлар ташкил этилмокда.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: