ҲУҚУҚИЙ МУҲОФАЗА

Yangiliklar

             Меҳнаткашларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга ҳисса қўшиш касаба уюшмаларининг асосий йўналишларидан бири саналади. Бу борада Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан бир қатор аниқ манзилли режа асосида фаолият олиб борилмоқда. Иш берувчилар, бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раислари ҳамда ишчи ходимлар ўртасида юзма-юз мулоқатларда юртимизда амал қилаётган меҳнат кодекси нормалари тўғрисида кенг тушунтиришлар бериб келинмоқда. Бирлашма Кенгашига келиб тушган мурожаатлар ўз вақтида ўрганилиб, қонун доирасида ҳал этилишига эришилиб келинмоқда.

             Фуқаролардан тушаётган мурожаатлар таҳлил қилинганда иш берувчилар томонидан меҳнат шартномасини бекор қилишда йўл қўйилаётган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари кўпинча маъмурият томонидан амалдаги қонунчилик нормаларини яхши билмаслик натижасида келиб чиқаётганлигини кўрсатмоқда.

         Жумладан, Тошкент вилоят, Ўртачирчиқ  тумани, “Янги-ҳаёт” овули Пахтакор кўчаси, 23-уйда истиқомат қилувчи фуқаро Н.Умирзоқованинг бирлашма Кенгашига йўллаган шикоят аризаси бирлашма Кенгашининг мутахассислари ҳамда Ўртачирчиқ туман Тиббиёт Бирлашмаси бош шифокори, Ўртачирчиқ туман ТБ касаба уюшма раиси, КТТМП касаба уюшма раиси, КТТМП кадрлар нозири, КТТМП ҳуқуқшуноси ҳамда Н.Умирзоқова иштирокида атрофлича ўрганиб чиқилди ва  қуйидагилар аниқланди.

          ТТБ стоматологи Н.Умирзоқова билан тузилган меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилинишида меҳнат қонунчилиги талаблари нотўғри қўлланилганлиги аниқланди.

           Ушбу қонун бузилиши ҳолатлари бўйича иш берувчи ҳамда унинг вакилларига Ўзбекистон Республикаси МКнинг 67-100-101-102-107-108-моддаларига амал қилинмаганлиги қонун доирасида тушунтирилди.

           Шунингдек, Ўртачирчиқ туман ТБ бошлиғи ва иш берувчининг вакиллари йўл кўйилган қонун бузулиши холатларини бартараф этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси МКнинг 111-моддасига асосан Н.Умирзоқова билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги 2016 йилнинг 19 апрель кунидаги 62-сонли буйруқни бекор қилиб, Ўзбекистон Республикаси МКнинг 112-моддасига асосан  Н.Умирзоқовага 2016 йил 19 апрелдан 25 май кунигача мажбурий прогул вақти учун ҳақ тўлаш Н.Умирзоқовани қайта ишга тиклаш тўғрисида иш берувчининг 2016 йил 25 май кунидаги 89-сонли буйруғи чиқарилди. Н.Умирзоқованинг бузилган ҳақ ҳуқуқлари бирлашма Кенгашининг аралашуви билан тикланди.

           Жорий йилнинг 5 февраль куни Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши ҳуқуқшунослари Ўртачирчиқ туман Агросаноат ва транспорт касб-ҳунар колежи директори Д.Аширметова ҳамда ариза муаллифи Ж.Парсаев иштирокида мурожаат жойига чиқиб ўрганилди.

         Мурожаатни ўрганиш жараёнида иш берувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси меҳнат кодексининг 85-86-87-100-моддаси иккинчи қисмининг 4-банди ушбу кодекснинг 101-102-182-моддаларига амал қилинмаган ҳолда Ж.Парсаев билан меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги 2015 йил 19 ноябрда чиқарилган 191к–сонли буйруқ ноқонунийлиги Ўзбекистон Республикаси меҳнат кодексининг тегишли моддалари талаблари асосида тушунтирилди.

           Иш берувчи томонидан ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги 2015 йил 19 ноябрда чиқарилган 191к–сонли буйруқ бекор қилиниб, ходимни ишга тиклаш тўғрисидаги 2016 йил 5 февраль кунидаги 27-к-сонли буйруқ чиқарилиб, Ўзбекистон Республикаси меҳнат кодексининг 111-моддасига асосан иш берувчининг ўзи ишга тиклаб, ушбу кодекснинг 112-275-моддалрига асосан ходимга 2015 йилнинг 19 ноябрь кунидан 2016 йилнинг 5 февраль кунигача мажбурий прогул вақти учун ҳақ тўлаб берилиши ҳақида буйруқ чиқарилишига бирлашма Кенгашининг аралашуви билан эришилди.

           Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашига фуқаро Х.Жўраева томонидан 2016 йилнинг 14 июнь куни ёзма мурожаат келиб тушган эди. Ариза бирлашма Кенгашининг ҳуқуқшунослари томонидан ўрганиб чиқилиб, қуйидагилар аниқланган.

           Х.Жўраева Бўка туман, ХТМФМТ ва ТЭБ бўлими бошланғич таълим методисти ҳамда асосий ишидан ажралмаган холда бошланғич касаба уюшма қўмита раиси этиб сайланган.

         Бўка туман, ХТМФМТ ва ТЭБ мудирининг жорий йилнинг 18 майдаги 259-сонли буйруғига асосан Х.Жўраевага меҳнат интизомини бузганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 181-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан интизомий жазо чораси “Хайфсан” жазоси берилган.

         Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши ҳуқуқшуносларининг аралашуви билан иш берувчига интизомий жазо чораси қўллашда МКнинг 25-182-моддалари талабларига амал қилинмаган холда буйруқ чиқарилганлиги қонун доирасида тушунтирилиб, Х.Жўраевага 2016 йил 18 май кунидаги интизомий жазо қўллаш тўғрисидаги 259-сонли буйруқ бекор қилинишига эришилди.

Print Friendly, PDF & Email