Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Юқоричирчиқ туман кенгаши ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан ўтказилган хайрия тадбирлари ҳақида М а ъ л у м о т

Yangiliklar

               Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Юқоричирчиқ туман кенгаши ҳамда Ўзбекистон ХДП туман кенгаши ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан хайрия тадбирлари ўтказилди. Жорий йилнинг 25 июлдан 1 августгача ижтимоий ҳимояга муҳтож 25 та кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва ногирон оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга совға-саломлар ва озиқ-овқат пакетлари тарқатилди. Тадбирда ҳамкор ташкилотлар вакиллари, касаба уюшма фаоллари, депутатлар, партия фаоллари иштирок этди.
Ушбу тадбир орқали мамлакатимизда мустақиллик йилларида аҳолини ижтимоий қуллаб-қувватлаш ва ижтимоий соҳаларни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишларни давом эттириш орқали кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва ногиронларни ижтимоий муҳофаза қилишда фаол иштирок этиш, уларни байрам билан муборакбод этиш, мақсадида 25 та хонадонларга ташриф буюрилиб, улар ҳолидан хабар олинди. Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Юқоричирчиқ туман кенгаши ва қатор ташкилотлар томонидан озиқ-овқат махсулотлари пакетлари ҳамда ижтимоий кўмакка мухтож оилаларни уй-жойларини таъмирлашга кўмаклашилди. Барданкўл ҚФЙ истиқомат қилувчи Г.Айтекова касаба уюшмаларидан чексиз миннатдор эканлигини билдириб, бугунги доруломон кунларга шукроналик келтирди.

Print Friendly, PDF & Email