“Аёллар спорт фестивали”

Yangiliklar

IMG_5633Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним” шиори остида  жорий йилнинг 10 августида Бекобод шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида Тошкент вилояти Касаба уюшмалари, ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши ва вилоят хотин қизлар қўмитаси ҳамкорлигида  спортнинг 7 тури бўйича “Аёллар спорт фестивали”нинг Тошкент вилояти босқичи ўтказилди.“Аёллар спорт фестивали” хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва аёлларнинг соғлигини мустаҳкамлаш, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, корхона ва ташкилотларда спортнинг оммавийлигини ошириш мақсадида ташкил этилди.

“Аёллар спорт фестивали”да 378 нафар хотин-қизлар спортнинг 7 та тури бўйича ғолибликни қўлга киритиш учун ўзаро беллашдилар.

Спортнинг волейбол, енгил атлетика, стол тенниси, шахмат, дарц, гимнастрада ҳамда сузиш турлари бўйича мусобақалар ўтказилди. Умумжамоа хисобида 1-ўрин Бекобод шаҳар, 2-ўрин Юқоричирчиқ тумани, 3-ўрин Олмалиқ шаҳар жамоаларига насиб этди.

Тадбир якунида ғолиб жамоалар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг эсталик совғалари билан тақдирланди.

IMG_5555 IMG_5590 IMG_5631

Print Friendly, PDF & Email