“Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарда касаба уюшмасиларининг фаолияти” мавзуида Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаснинг иш тажрибаси тўғрисида семинар ўтказилди. Семинарга Тошкент вилояти ҳамда Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатаётган қўшма корхоналар касаба уюшма қўмиталари раислари таклиф этилдилар.
Ушбу семинарда “Кўпмиллатли корпорациялар ва ижтимоий сиёсатга тааллуқли тамойиллар учтомонлама декларицияси тўғрисида” Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари учун Бюроси бош мутаҳассиси Сергеюс Гловацкас ҳамда “Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ходимларини касаба уюшмаларига жалб этиш соҳасида Молдова касаба уюшмаларининг иш тажрибаси тўғрисида” Молдова касаба уюшмалари Конфедерацияси Меҳнат институти директорининг ўринбосари Дорин Суручану сўзга чиқиб Молдова томонидан қилиннаётган ишлар тўғрисида маъруза қилдилар.
Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг масъул ходими сўзга чиқиб “Хорижий инвестициялар билан ишлайдиган корхоналарда меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатлари ҳимоясини таъминлаш мақсадида жамоа шартномаларида аёллар ва ёшлар меҳнатини тартибга солиш, ёшларга бериладиган қўшимча имтиёз ва кафолатларга оид бандлар қайд этилган. Халқаро Меҳнат Ташкилотининг 138-ва 182-Конвенцияларига биноан ишга қабул қилиш учун энг кичик ёшга риоя этиш ҳамда болалар меҳнатининг оғир шаклларини тақиқлаш юзасидан киритилган тадбирларга асосан, аниқ мақсадга йўналтирилган ишлар тўғрисида атрофлича тушунтиришлар берилди.
Семинар иштирокчилари, шунингдек, нодавлат секторида фаолият юритаётган корхона, ташкилотларни касаба уюшмаларига жалб қилиш орқали уларда меҳнат қилаётган ходимларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш соҳасида олиб борилаётган ишлар ва касаба уюшмаларига аъзолик афзалликларини асослаш борасидаги фаолиятни янада такомиллаштириш йўллари, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VII Қурултойида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда бошланғич ташкилотлар фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича 2016-2017 йилларга мўлжалланган Дастур ижросини таъминлаш соҳасида келгусидаги вазифалар ҳақида фикр алмашдилар.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: