Меҳнат муҳофазаси – долзарб масала

Yangiliklar

IMG_4980

2016 йил 3 август куни “Ўзбеккўмир” Акциядорлик жамиятининг мажлислар залида жамиятнинг Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси Раёсати аъзоларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда бир қатор масалалар кўриб чиқилди ва муҳокама этилди.

“Ўзбеккўмир” АЖ филиаллари ва унитар корхоналарида меҳнат муҳофазаси масалаларининг 2016 йил 1 ярим йиллиги давомида бажарилган ишлар ва жамият муассасаларида кузги-қишқи мавсумга тайёргарлик масалалари юзасидан Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси қошидаги “Меҳнат муҳофазаси масалалри” комиссиясининг раиси Р.Ахматалиев сўзга чиқиб, йиғилиш қатнашчиларига 6 ой давомида амалга оширилган ишлар бўйича ахборот берди.

Ҳусусан, ўз маърузасида Р.Ахматалиев барча ишловчиларни жамоа шартномасида кўрсатилган имтиёзлар ва кафолатлардан бахраманд бўлишини таъминишида, қабул қилинган жамоа шартномаси қонун талаблари асосида амалда бўлишида, ходимларни ишлашида, дам олишларида, техника ва технологиялар зараридан ишловчиларни химоя қилишда, қонунда белгиланган тартибда иш кийими билан таъминланишида ва зарур ҳолларда махсус овқатланиш масалаларини хал этилишида касаба уюшмасининг ўрни беқиёслигини таъкидлаб ўтди.

Йиғилиш давомида жамиятнинг ишчи-ҳодимларини махсус иш кийими ва ҳимоя воситалари билан тўлиқ таъминлаш, филиаллардаги тоза ичимлик суви таъминоти ва ошхоналар фаолиятини назоратга олиш масалалари атрофлича муҳокама этилди. Қўмита раиси А.Қаюмов томонидан ишчи-ҳодимларни техник ҳавфсизлик қиодаларига риоя этиш масалаларига алоҳида урғу берилди. Шунингдек, “Моддий техник таъминоти бошқармаси” филиалига махсус кийимларни ҳарид қилиш жараёнида сифатига алоҳида эътибор бериш айтиб ўтилди.

Жамият муассасаларини кузги-қишқи мавсумга тайёргарлик кўриш масалаларини тубдан қайта кўриб чиқиш, яъни тайёргарликни қиш арафасида эмас, балки совуқ тушмасдан, барча таъмирлаш ва хатловдан ўтказиш ишлари тўлиқ бажарилиши лозимлиги таъкидлаб ўтилди. Бу борада филиалларга кузги-қишқи мавсумга тайёргарлик иш режаларини қайта кўриб таклифи киритилди.

Раёсатнинг кун тартибидаги “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурида белгиланган тадбирларни бажариш юзасидан “Ўзбеккўмир” АЖ Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси ишлар бошқарувчиси А.Султонов сўзга чиқиб, йиғилиш қатнашчиларига бу борада ярим йил давомида амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботини берди. “Соғлом она ва бола” Давлат дастури асосида жамиятнинг ушбу йилга бағишланган тадбирлар режаси ишлаб чиқилган бўлиб, мазкур режада белгиланган барча тадбирлар бажарилаётгани ва ҳозирги кунда ҳам жамиятнинг барча тузилмаларида кенгқамровли ишлар олиб борилаётганини айтиб ўтди.

Йиғилиш давомида кун тартибига қўйилган бошқа масалалар, жамиятда хотин-қизларга яратилган шароитлар, филиал ва унитар корхоналарда жамоа шартномасининг бажарилиши ва “Коинот” болаларни соғломлаштириш оромгоҳи бўйича “2016 йил – ёзги мавсум” якунлари бўйича ҳисоботлар тингланди ва муҳокама этилди.

Раёсат аъзоларининг йиғилиши якуни бўйича мутасадди раҳбарларга ва масъул ҳодимларга тегишли вазифалар белгиланди ва кўрсатмалар берилди.

Фаррухмирзо САТТОРОВ, “Ўзбеккўмир” Акциядорлик Жамиятининг матбуот котиби

IMG_4978

Print Friendly, PDF & Email