Жорий йилнинг 29 июль куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Ўқув марказида Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг Мажлиси ва Раёсат йиғилиши бўлиб ўтди.
Кенгаш мажлисида, Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг 2016 йил учун белгилаб олинган устувор йўналишлари доирасида жорий йилнинг биринчи ярми давомида амалга оширилган ишлар якунлари тўғрисида Бирлашма Кенгаши раиси Ш.Собиров маъруза қилди.
Унда, устувор йўналишлар доирасида тизимда аниқ мақсадга йўналтирилган қатор ишлар олиб борилганлиги қайд этилди. Жумладан:
Жумладан, Меҳнаткашларнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш соҳасида бошқарма жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликни кучайтириш чоралари кўрилди. Айниқса, вилоят Меҳнат бош бошқармаси билан ҳамкорлигимиз кучайди. Касаба уюшмаларига тушаётган мурожаатларни меҳнат инспекциялари билан ҳамкорликда кўриб чиқиш амалиёти йўлга қўйилди.
Ҳисобот даврида ходимларнинг касбий ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш мақсадида иш берувчиларга 4 та тақдимнома киритилиб, судда 11 та даъво қўзғатилди. Натижада, жами 11 нафар шахснинг ҳуқуқлари тикланиб, ходимлар фойдасига 5 млн. 150 минг сўм зарар ундирилди. Шу жумладан, ғайриқонуний равишда ишдан бўшатилган 11 нафар ходим ишга тикланиб, мажбурий прогул вақти учун жами 6 млн. 260 минг суммаларининг ундирилиши таъминланди.
Жамоа шартномаларида ходимларнинг ижтимоий муҳофазага муҳтож алоҳида тоифалари–ногиронлар, қариялар, аёллар ва ёшларнинг ижтимоий эҳтиёжлари ҳисобга олиниши йўлга қўйилди, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 2 минг 176 нафар фуқароларга жамоа шартномалари орқали иш берувчилар ва касаба уюшмалари маблағлари ҳисобидан 229,4 млн. сўмлик ижтимоий кўмак кўрсатилди.
Ёшлар кенгашлари томонидан жамоа шартномаларида ёшлар учун кўзда тутилган имтиёз ва кафолатлар тадбиқ этилиши юзасидан доимий мониторинг ўрнатилди, жорий йилнинг ўтган даврида жамоа шартномалари орқали иш берувчилар ва касаба уюшмалари маблағлари ҳисобидан 622 нафар ёш ходимга 93,2 млн. сўм ижтимоий кўмак чоралари кўрилди.
Ёшларнинг ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишига бўлган интилишларини қўллаб-қувватлашга қаратилган «Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси» танловининг корхона, ташкилот ва муассасалар ҳамда вилоят босқичлари ўтказилиб, 5 нафар ёш мутахассислар июль ойида ташкил этиладиган республика-тармоқ босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди.
Ходимлар учун қулай, бехатар меҳнат шароитларини таъминлашда ваколатли давлат идоралари, бошқармалар, иш берувчилар билан яқиндан ҳамкорлик тизимли равишда давом эттирилди.
Жорий йилнинг 6 ойи мобайнида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ходимлари томонидан 320 дан ортиқ касаба уюшма ташкилотларининг фаолияти ўрганилиб, 200 га яқин қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди. Мазкур ҳолатларни бартараф этиш юзасидан иш берувчиларга 27 та тақдимномалар киритилди ва аниқланган камчиликларнинг деярли ярми касаба уюшмаларининг аралашуви билан жойида бартараф қилинди.
Аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашиш доирасида касаба уюшмалари органлари томонидан 2016 йилнинг 6 ойи мобайнида 338 та корхона ва ташкилотда 1 минг 119 та янги иш ўринлари яратилганлиги ўрганиб чиқилди.
Федерация Кенгашининг ташаббуси билан Мустақилликнинг 25 йиллигига ҳар бир туман, шаҳарда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида ёшлар учун 25 тадан иш ўрниларини яратиш ишлари бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди. Раёсат қарори билан “Туман ва шаҳарларда коллеж битирувчилари учун 25 тадан иш ўринлари яратиш манзилли дастурини ишлаб чиқиш ҳамда ижросини таъминлаш бўйича Тошкент вилояти ҳудудий комиссияси таркиби”, “Туман ва шаҳарларда коллеж битирувчилари учун 25 тадан иш ўринлари яратишга кўмаклашувчи, ҳудудларга бириктирилган масъуллар рўйхати”, “Туман ва шаҳарларда коллеж битирувчилари учун 25 тадан иш ўринлари ташкил этиш режа-тақсимоти” тасдиқлаб олинди.
Кейинги босқичда жойлардан олинган таклифлар умумлаштирилиб ва таҳлил қилиниб, “Тошкент вилоятининг туман, шаҳарларида МФЙлар кесимида 2016 йилда янги иш ўринлари яратиш бўйича манзилли дастур” ишлаб чиқилиб, ушбу дастурга асосан 450 та иш ўрни яратилиши режалаштирилди.
Жорий йилнинг 1 июль ҳолатига вилоят бўйича 170 та иш ўринлари яратилди. Ушбу иш ўринларини яратишда касаба уюшмалари маблағидан
100,75 млн., ўз маблағидан ёки банк кредити ҳисобидан 405,3 млн., ҳомийлар маблағидан 159,20 млн. сўм маблағ сарфланди.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб қувватлаш, ушбу соҳаларда фаолият кўрсатаётган ходимларни касаба уюшмаларига кенгроқ жалб этиш орқали уларда ишлаётган ходимларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш ишлари кучайтирилди.
Корхона ва ташкилотларда касаба уюшмасига аъзолик афзалликлари бўйича олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида, жорий йилнинг ўтган даврида 1 минг 400 дан зиёд хўжалик субъектларида меҳнат қилаётган қарийб 13 минг нафар ходимлар касаба уюшмалари ҳимоясига олинди.
Иш берувчиларга ижтимоий-меҳнат муносабатларини тартибга солишнинг ҳуқуқий асосларига оид масалалар юзасидан 70 марта тушунтиришлар берилди, касаба уюшмалари тизимидаги “Ишонч телефонига” ва вилоят бирлашмасида ташкил этилган “Жамоатчилик қабулхонаси”га мурожаат этган 30 та янги ташкил этилган тадбиркорлик субъектларига бепул ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.
Тадбиркорлик субъектлари учун белгиланган имтиёзлар, миллий ва халқаро меҳнат стандартларини жорий этиш, касаба уюшмаларига аъзолик афзалликлари масалалари юзасидан тарғибот ишларини ташкил этиш мақсадида 18та туман, шаҳарларда Адлия бошқармаси ва Савдо-саноат палатасининг вилоят бошқармаси мутахассислари иштирокида 3 мингдан ортиқ кичик бизнес субъектлари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилди.
Ходимларга муносиб иш ҳақи тўланиши устидан жамоатчилик назорати доирасида ҳар ой якунларига кўра энг кам меҳнат ҳақи стандартларига жавоб бермайдиган ташкилотлар рўйхати асосида ўрганишлар ташкил қилиниб, аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан иш берувчиларга тақдимнома киритиш ишлари амалга оширилмоқда.
Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида тасарруфдаги санаторийларда 2500 нафарга яқин аҳоли вакиллари соғломлаштирилиб, уларнинг қарийб 41 фоизи имтиёзли равишда ўз саломатликларини тикладилар.
Кенгаш мажлисида амалга оширилган ишлар билан бир қаторда йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳам танқидий муҳокама этилди.
Шундан сўнг вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши Раёсатининг IV-мажлиси бўлиб ўтди
Мажлисда “Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси туман, шаҳар кенгашлари томонидан жамоа шартномалари лойиҳаларини экспертиза қилиш ва қабул қилинган жамоа шартномаларини рўйхатдан ўтказиш, улар бажарилишини назорат қилиш тартиби қўлланиши ҳақида”, “Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан “Соғлом она ва бола йили” вилоят, бирлашма Кенгаши, Федерация Кенгаши дастурлари ижросини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида”, “2016 йилги болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш ёзги мавсумига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тўғрисида”, “Паркент ва Чиноз туманлардаги тармоқ касаба уюшмалари ташкилотларида ташкил этилган янги иш ўринларида меҳнат қилаётган фуқароларнинг меҳнат ва меҳнат муҳофазасига оид ҳуқуқлари, улар учун белгиланган қўшимча кафолатлар, меҳнат ва дам олиш шароитлари, уларга соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини, санитария-гигиена талабларига жавоб берадиган иш ўринларини яратиш борасида касаба уюшмаларининг олиб бораётган ишлари ҳақида”, “Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Паркент, Оққўрғон, Пискент ҳамда Чиноз туман Кенгашлари ва уларнинг тасарруфидаги касаба уюшма ташкилотларида 2014-2015 йилларда касаба уюшма аъзолик бадалларининг тушуми, йиғилиши ва ўз вақтида юқори ташкилотларга ўтказилиши бўйича олиб борилаётган ишлари тўғрисида” ва “Вилоятдаги касаба уюшмаларига жалб этилган нодавлат секторидаги корхона ва ташкилотларнинг мониторинги натижалари тўғрисида”ги масалалар бўйича ўрганиш натижалари батафсил муҳокама этилди.
Раёсат йиғилиши кун тартибидаги барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: