Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ҳамда “Тошкент вилояти ифтихорлари” фестивали ўтказилди

Yangiliklar

IMG_5232

Жорий йилнинг 28 июнь куни Тошкент вилояти ҳокимлигида вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари И.Эргашходжаев раислигида “Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини бандлигини таъминлаш мақсадида ҳудудий бўш иш ўринлари ярмаркаларини ташкил этиш ва 2016 йилнинг 9 июль куни Пискент туманидаги “Ёшлар боғи”да “Тошкент вилояти ифтихорлари” фестивалини ўтказиш тўғрисида” йиғилиш ўтказилди.

Йиғилиш баёнига асосан 2016 йил 9 июль куни Пискент туманида жойлашган “Ёшлар боғи”да Тошкент вилояти ҳокимлиги, вилоят прокуратураси, Меҳнат бош бошқармаси, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши ва бир қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ҳамда “Тошкент вилояти ифтихорлари” фестивали ташкил этилди.

Мазкур ярмаркада, Олмалиқ шаҳри, Бўка, Пискент вa Ўртачирчиқ туманлари ҳудудида фаолият кўрсатаётган 260 дан зиёд корхона, ташкилот ва муассасалар бугунги кунда мавжуд бўлган 3 мингдан зиёд бўш иш ўринлари билан қатнашди.

Ярмарка давомида 1 минг 37 нафар фуқаролар, шу жумладан 970 нафар касб-ҳунар коллежлари битирувчилари иштирок этди.

Шунингдек, кичик бизнес ва тадбикорликни бошлаш истагида бўлган коллеж битирувчиларига Тошкент вилоятида хизмат кўрсатаётган 9 та тижорат банклари ходимлари томонидан “Ажратилаётган имтиёзли кредитлардан тўғри фойдаланиш шартлари”и билан таништириш ва йўл йўриқлар кўрсатилди.

Ярмарка натижаси билан, 356 нафар фуқароларга, шу жумладан 338 нафар касб-ҳунар коллежи битирувчиларига ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди.
Бундан ташқари, 32 нафар 2015/2016 ўқув йили касб-ҳунар коллежи битирувчиларига ўз тадбиркорлик фаолиятларини бошлаши учун тижорат банкларидан имтиёзли кредитлар олиш мақсадида сертификатлар топширилди.IMG_5235 IMG_5240 IMG_5246 IMG_5249

Print Friendly, PDF & Email